Шавкат Мирзиёев Қаршида Давлат хизматлари маркази ва Технопаркка ташриф буюрди

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши
Шавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Қаршида Давлат хизматлари марказини ҳамда IT-Технопаркни кўздан кечириб уларнинг фаолиятига муваффақият тилади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифи доирасида Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.

Президент бу ердаги шароитлар билан танишиб, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, маҳаллалар билан онлайн боғланиб, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди. Бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлигини таъкидлади.

- Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази 140 турдаги хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бунинг учун бу ерда юқори тезликда ишлайдиган интернет, замонавий техникалар билан жиҳозланган.

Марказ биносида Президентнинг Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси ҳам жойлашган.

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши
Шавкат Мирзиёев Қаршида Давлат хизматлари маркази ва Технопаркка ташриф буюрди  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши

Шуингдек президент Қарши шаҳридаги IT-технопаркка ҳам ташриф буюриб у ердаги шароитлар билан танишди. Технопаркда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, веб-дизайнерлар, дастурчилар ва робототехниклар ўз фаолиятини бошлаган.

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши
Шавкат Мирзиёев Қаршида Давлат хизматлари маркази ва Технопаркка ташриф буюрди  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши

Ўзбекистонда амал қилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курслари ташкил этилгани натижасида ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларга кенг имконият яратилди. Илк натижалар ҳам қўлга киритилмоқда. Масалан,  энг яхши давлат мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “mGovAward” танловида қашқадарёлик ёшлардан тузилган жамоа ғолиб бўлди. Улар яратган чет тилларини масофавий ўқитиш мобил иловасини такомиллаштириш учун 500 миллион сўм мукофот пули ажратилди. 

Президент ушбу ёш дастурчиларни муваффақият билан табриклаб, келгуси мақсадларини сўради. Уларнинг лойиҳани янада ривожлантириш, янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш режаларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши
Шавкат Мирзиёев Қаршида Давлат хизматлари маркази ва Технопаркка ташриф буюрди  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Центр государственных услуг и Технопарк в Карши
Янгиликлар лентаси
0