Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов на заседании Совета глав государств – участников Содружества Независимых Государств в расширенном составе в Бишкеке

Абдулазиз Камилов АҚШга расмий ташриф уюштиради

208
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раундида иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов АҚШга расмий ташриф уюштиради.

"2020-йил 15-22-ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раундида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради", - дейилади ТИВ хабарида.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ҳам ўрин олган.

208

Мирзиёев ва Путин МДҲ саммитини муҳокама қилишди

106
(Янгиланган 10:51 01.12.2020)
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали коронавирус оқибатлари ҳамда МДҲ саммитини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 30 ноябр куни телефон орқали мулоқот қилишди.

Суҳбатда, жумладан яқин кунларда видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу йил ушбу мажлисда Ўзбекистон раислик қилади. 

Шунингдек президентлар коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Бу борада ўзаро ташрифлар, ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмлари унумли ишлаётгани, ўзаро савдо ҳажмлари ортиб бораётгани ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси дастурлари давом этаётгани қайд этилди. 

Ундан ташқари Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар, бўлажак олий даражадаги тадбирларни ҳам муҳокама қилишди. "Суҳбат ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди", - дейилган хабарда.

106
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

103
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

103
Рабочий демонстрирует продукцию завода

Иккита цемент заводида газ босимининг пасайиши сабаб ишлаб чиқариш тўхтатилди

1
“Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ газ босимининг пасайиши сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди. Улар маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. “Қувасойцемент” ва “Оҳангаронцемент” компаниялари газ босимининг пасайиши сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Мополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, газ босимининг пасайишига ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва аҳолининг газга бўлган эҳтиёжининг ошиши сабаб бўлган. Бунинг оқибатида эса  “Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Шу боисдан иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган.

Хабарда ёзилишича, бўлиб ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу аввалги савдолар нисбатан 46 минг тоннани белгилаган бўлиб, бу фоиз кўрсаткичида 34 % камайганлигини кўрсатмоқда.

Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этган бўлиб, бу аввалги ким ошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 минг тоннага камдир.

Савдо ҳажмининг ҳам пасайиши, унинг нархининг ошишига олиб келган. Ҳафта бошида 1 кг цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5% га) кўтарилган.

“Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини аямади: яъни улар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар ҳам 556 нафардан 373 нафаргача камайганини кузатиш мумкин”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.

1