Абдулла Абдулла Тошкентга нима учун келган эди?

1110
(Янгиланган 16:18 15.11.2020)
11 ноябр куни Афғонистон Миллий ярашув бўйича олий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла Тошкентда республика президенти Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 11 ноябр куни Афғонистон Миллий ярашув бўйича олий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла Тошкентда республика президенти Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Сиёсатшунос-шарқшунос Дмитрий Верхотуров таъкидлашича, Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик келишувини имзолаш ҳозирча қолдирилмоқда - музокаралар "жуда оғир кечмоқда".

"Ўйлайманки, ҳозирда маҳаллий даражада, қўмондонлар ўртасида фаол музокаралар олиб борилмоқда. Айнан шу музокараларда Ўзбекистон муҳим рол ўйнайди. Афғонистоннинг шимолида кўплаб этник ўзбеклар истиқомат қилади", - дейди эксперт.

Айнан шу сабабли Абдулла Тошкентга ташриф буюрган эди. Бундан ташқари, томонлар Афғонистонга иқтисодий ёрдам масаласини ҳам муҳокама қилган бўлиши  мумкин - бу тинчлик жараёнининг муваффақиятига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган муҳим масала.

1110
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон, Афғонистон

БМТ 2021 йилда энг оғир гуманитар инқирозни башорат қилди

86
(Янгиланган 11:20 05.12.2020)
БМТ вакилининг таъкидлашича, қуролли тўқнашувлар туфайли сўнгги тўрт йил ичида ҳалокатли очлик ёқасида турганлар сони 80 миллиондан 135 миллионга кўпайган. Аммо пандемия туфайли уларнинг сони 270 миллионга етган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 2021 йилда дунё 75 йил ичидаги энг оғир гуманитар инқирозга дуч келиш хавфи остида, деб баёнот қилди БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директори Девид Бизли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг COVID-19га қарши курашга бағишланган махсус йиғилишида. РИА Новости хабари асосида.

Унинг сўзларига кўра, келгуси йил "ушбу босқичда гувоҳи бўлган ҳолатларга таяниб, айтиш мумкинки, ҳақиқий маънода ҳалокатли бўлади".

Бизлининг таъкидлашича, қуролли тўқнашувлар туфайли сўнгги тўрт йил ичида ҳалокатли очлик ёқасида турганлар сони 80 миллиондан 135 миллионга кўпайган. Аммо пандемия туфайли уларнинг сони 270 миллионга етди, деб қўшимча қилди у.

"Биз 19 триллион доллар сарфлаганимиздан бери, бу пул, эҳтимол 2021 йилда бўлмаслиги мумкин ва бўлмайди. Иқтисодий таназзул юз бермоқда ва эҳтиёжлар икки бараварга ошди", - дея тушунтирди Бизли.

Аммо, агар биз керакли маблағларни тўплай олсак, дунё ҳамжамияти гуманитар инқирозни енгади, деб таъкидлади Бизли.

86
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации

Дмитрий Козак нима учун Тошкент ва Нур-Султонга келган эди

713
(Янгиланган 17:55 04.12.2020)
Владимир Путин топшириғига асосан Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюрди.

Россиянинг юқори мартабали амалдори икки мамлакат олий раҳбарияти, жумладан, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Токаев билан учрашувлар ўтказди.

Музокараларнинг асосий мавзуси - Москванинг Нур-Султон ва Тошкент билан муносабатларини мустаҳкамлаш, икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги саммитларга тайёргарлик кўриш. Хусусан, 11 декабрь куни Олий Евроосиё Кенгашининг йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтади.

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди” деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Дмитрий Козак Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва Владимир Путин билан режалаштирилаётган учрашув кун тартибини муҳокама қилди. Томонлар халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотларнинг музокаралар кун тартибининг мазмунига алоҳида эътибор қаратилди: гап МДҲ давлатлари раҳбарларининг жорий йил октябридан қолдирилган саммити ҳақида кетмоқда.

Нур-Султонда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Дмитрий Козакни қабул қилди. Учрашув давомида Қозоғистон-Россия шериклиги ва иттифоқчиликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбатнинг муҳим қисми сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида Евроосиё интеграцияси масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Встреча президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева с Дмитрием Козаком
Официальный сайт Президента РК / AMAN
Встреча президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева с Дмитрием Козаком

Қосим-Жомарт Токаев кун тартибидаги барча масалалар бўйича Россия Федерацияси билан иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш устувор аҳамиятини таъкидлади. Бундан ташқари, икки давлат президентлари администрация ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида келишувга эришилди.

Қозоғистон пойтахтида РФ президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Қозоғистон Республикаси бош вазири Асқар Мамин, Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Ерлан Кошанов билан мулоқот қилди.

"Музокаралар чоғида Россия-Қозоғистон иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолати, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва КХШТ, ЕОИИ, МДҲ, ШҲТ доирасидаги интеграция алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича мазмунли фикр алмашилди", - деб маълум қилди Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Стратегик шерикларнинг муносабатлари

Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 мартда ўрнатилган.

Асосий давлатлараро ҳужжатлар - икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берган Давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома (1992), Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома (2004) ва Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома (2005).

Икки томонлама муносабатлар - олий ва юқори даражадаги мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда.

Икки томонлама муносабатлар 2016 йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сайлангандан сўнг, янги сифат даражасига кўтарилди. Тўрт йил давомида савдо ва инвестициялар ҳажми икки бараварга ошди. Турли даражалардаги икки томонлама алоқалар жадаллашди - давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари, Ўзбекистон ва Россия вилоят вакилларининг кўплаб ташрифлари.

2017 йил апрел ойида Шавкат Мирзиёев Москвага давлат ташрифи билан келди, унинг якунида қиймати 16 миллиард доллардан зиёд 50 тадан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. 2018 йил кузида Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюрди. Республикада минтақавий ва таълим форумлари ўтказилди. Бундан ташқари, икки давлат раҳбари тантанали тарзда кенг кўламли лойиҳа - Ўзбекистон ҳудудида Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини қурилишига старт беришди.

Бундан ташқари, яқинда Ўзбекистон президентининг Россияга навбатдаги ташрифи кутилмоқда. Коронавирус пандемияси сабабли ташриф санаси бир неча марта қолдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон интеграция лойиҳаларидан четда қолмаяпти: МДҲ ва ШҲТ фаолиятида фаол иштирок этишдан ташқари, Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Республиканинг кузатувчи-давлат мақомини олиш тўғрисидаги аризаси иттифоқнинг барча аъзо-давлатлари томонидан маъқулланди. Якуний қарор 11-декабрь куни ЕОИИ Олий Кенгашининг йиғилишида қабул қилинади.

713
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, ЕОИИ
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари

Россиянинг яна бир авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади

9
(Янгиланган 13:28 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

9