Автомобиль национальной гвардии Узбекистана

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эълон қилинди

341
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари хизматни ўташ вақтида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси тўғрисидаги қонун эълон қилинди. Бу ҳақда “Норма” ахборот ҳуқуқий портали хабар қилди.

Ушбу қонун 2019 йилда қабул қилинган. Мамлакат президенти томонидан 2020 йил 18 ноябрда имзоланган бўлиб, ярим йилдан кейин кучга киради.

Ҳужжат билан қуйидагилар тартибга солинади:

  • Миллий гвардиянинг ҳуқуқий мақоми ва асосий вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлиги;
  • Миллий гвардия фаолиятини ташкил этиш — тизими, бўйсуниши ва ҳисобдорлиги масалалари, мансабдор шахсларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, Миллий гвардия ҳайъати таркиби ва мақоми;
  • ҳарбий хизматчилар ва хизмат ходимлари томонидан хизмат ўташ тартиби ва шартлари — хизматга қабул қилиш ва қасамёд қилиш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жиҳатлари, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш, хизмат муддатлари ва уларни узайтириш учун асослар, шунингдек, ҳарбий ва махсус унвонлар бериш;

Миллий гвардиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

  • ҳарбий хизматчилар (ходимлар) томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, ўқотар қуролни қўллаш, ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш;
  • ҳарбий хизматчиларни ва ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг соғлиғини сақлаш, уй-жой майдони билан таъминлаш, пенсия таъминоти ва бошқалар.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг ва ходимининг ўз ваколатлари доирасида қўйилган қонуний талаблари барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Шунингдек, зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талаби бўйича бепул тақдим этилади. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ва ходимининг қонуний талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг бажарилишини тўхтатиб турмайди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари хизматни ўташ вақтида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Улар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қонунга хилоф ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни Миллий гвардия томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим бўлиб, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади. Ҳужжат 2021 йил 20 майдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Сенат 2019 йил 14 декабрида мамлакат Миллий гвардияси тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди.

341
Теглар:
қонун, Миллий гвардия, Ўзбекистон
Король Испании Филипп VI

Испания қироли Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирди

120
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испания қироли Филипп VI қабулида бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Испания қироли Филипп VI пандемия билан боғлиқ вазият юмшаганидан сўнг Ўзбекистонга расмий ташриф билан бориш истаги борлигини билдирди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбоут хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Испания қироли Филипп VI томонидан “Palacio Real de Madrid” саройида хорижий делегациялар раҳбарлари шарафига расмий қабул ташкил этилган.

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлган.

Представители дипломатических миссий на торжественном приеме у короля Испании
Представители дипломатических миссий на торжественном приеме у короля Испании

Юзма-юз суҳбатда Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ўзбек халқи номидан Испания қироли ва унинг оила аъзолари, шунингдек,  испан халқига саломини йўллаб, самимий тилакларини етказган. 

Қирол Филипп VI, ўз навбатида, 2017 йилнинг июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев билан учрашувини илиқ хотиралаган.

“Испания қироли бугунги кунда Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар узоқ тарихга эга экани, олти аср илгари Испания қироли элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг Самарқандга амалги оширган ташрифи ва Амир Темур билан учрашувига бориб тақалишини айтди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатларининг давоми сифатида Ўзбекистон томонидан Испания компаниясининг “Тальго” русумли поездлари сотиб олингани, улар асосий туризм шаҳарларини боғлаётгани ҳамда яна янги икки поезд олиб келиш каби режалар қиролда катта қизиқиш уйғотди”, - дейди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, Испания қироли пандемия билан боғлиқ вазият юмшаганидан сўнг Ўзбекистонга расмий ташриф билан бориш истаги борлигини билдирди.

120

Россия ТИВ АҚШнинг ноқонуний митинглар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди

759
РФ ТИВ Вашингтонда 6 январ куни манифестациялар ва Капитолий штурми рўй берганида Москвадаги АҚШ элчихонаси ҳеч қандай баёнот эълон қилмаганига эътибор қаратар экан, элчихона ўшанда "ўз фуқароларини тинч норозиликларга" мотивация қилмаганини қайд этиб ўтган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Россиядаги ноқонуний акциялар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб қайтарди.

Россия ТИВ АҚШ элчихонасининг РФдаги келишилмаган акциялар бўйича баёнотига изоҳ берар экан, америкалик ҳамкасбларни бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмай, шахсий муаммолари билан шуғулланишга чақирди.

Сал аввал америка дипмиссияси Россиядаги ноқонуний акциялар ҳақидаги хабарлар фонида, "Россиянинг 38 шаҳридаги норозилик акциялари ҳақидаги хабарларни кузатиб бораётгани" ҳақида баёнот қилган эди. АҚШ элчихонаси шунингдек, "одамларнинг тинч норозиликлар, фикрни эркин билдириш ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини", Россия ҳукумати кўрган чоралар эса "ушбу ҳуқуқларни бостиришга қаратилганини" қўшимча қилган.

Сал аввал Вашингтонда оммавий тартибсизликлар рўй берган, у ерда полиция АҚШ президентлигига сайловлар натижаларидан норози бўлганларни ҳибсга олган эди.

Аммо бу воқеаларга АҚШ элчихонаси томонидан ҳеч қандай изоҳ бўлмаган.

"Ўз муаммоларингиз билан андармон бўлинг ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилинг", - дейилади Россия ташқи сиёсий маҳкамасининг Facebookдаги хабарида.

РФ ТИВ 6 январ куни Вашингтонда манифестациялар ва Капитолий штурми рўй берганида Москвадаги АҚШ элчихонаси ҳеч қандай баёнот эълон қилмаганини, "ўз фуқароларини тинч норозиликларга" мотивация қилмаганини, тартибсизликлар вақтида юз берган қотилликлар ва юздан ортиқ инсонларнинг ҳибсга олинганини қораламаганини қайд этиб ўтган. Аксинча, Россия ТИВ хабарига кўра, сал ўтиб, АҚШнинг Россиядаги элчиси юз берган воқеаларни "жиноий босқинчилик", деб атаган.

"Полиция намойишчиларга ўқ узишни бошлаб, ҳукуматингиз туфайли тинч норозиликлар нотинч норозиликларга айланиб кетганини бутун сайёра кўриб турди. Сўнгра эса, АҚШ ҳукумати американинг тинч норозичилари ҳаракатларини "демократияга тажовуз", дея атади. Иккиюзламачилик - америка дипломатиясининг инструменти, у айниқса ковид-эпидемия вақтида ўта хавфли тус олди", - дейилади РФ ТИВ баёнотида.

Россия ИИВ ва Бош прокуратураси Москва ва бошқа шаҳарларда 23 январ куни режалаштирилган санкцияланмаган акйияларнинг ташкилотчилари билан бир қаторда оддий иштирокчиларини ҳам жавобгарлик ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирган эди. Ноқонуний акциялар провокация, жамоат тартибига таҳдид сифатида баҳоланади ва "шу пайтнинг ўзида бостирилади".

Параллел равишда Бош прокуратура интернетда тарқатилаётган шу хилдаги тадбирларга келиш ҳақидаги чақириқларни блоклашни талаб қилди, бундай даъватлар қонунда таъқиқланган. Президент матбуот-котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай акцияларга "маълум фитначилар" даъват қилмоқда, ва уларнинг ҳаракатлари мақсади Кремльга "яхши аён".

Мактаб ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда – ота-оналардан болаларни бу сингари акциялардан четлатиш сўралмоқда. Талабаларга ҳам худди шундай мурожаатлар билан мурожаат қилинган, бу сингари тадбирларда талабаларнинг иштирокига "таълим муассасаси раҳбарияти томонидан турлича баҳо берилиши мумкин".

РИА Новости билан суҳбатда Москвадаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Ольга Ярославская ҳам "болаларнинг сиёсий ўйинларга жалб этилиши"га кескин қарши чиққан. Аёл сўзларига кўра, болалар сал улғайгач, у ёки бу ҳаракатлар замирида нима ётганини тушуниб оладилар.

Россия шаҳарлари ҳукуматлари сал олдин оммавий тадбирларга рухсат берилмасликни коронавирус туфайли юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият билан тушунтирган эдилар.

759
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента

“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

11
Боғча мудираси ва бошқалар билан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.

Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

11