Шавкат Мирзиёев обсудил бюджет на 2021 год

ЕОИИ билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратамиз - Мирзиёев

279
(Янгиланган 17:52 11.12.2020)
Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "биргаликдаги ишимиз кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дея ишонч билдирди.

"Биз Ўзбекистонда ЕОИИ фаолиятини, интеграллашув жараёнларининг ривожланишини  катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Ташкилотнинг дунё миқёсида тобора обрўси ошиб бораётганини алоҳида қайд этамиз. Биз бугун очиқ иқтисодий сиёсатни амалга оширмоқдамиз, савдо соҳасини либераллаштириш бўйича ўз бошлаган ишларимизни давом эттирмоқдамиз", - деди Мирзиёев ва тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасида муҳим босқичда турганини эслатиб ўтди.

Мирзиёев шунингдек, Ўзбекистон БСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнини қайта янгилаганини ҳам қўшимча қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг айтишича, айни вақтда саноат ва инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Шунингдек, бизнес муҳит ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

"Ўзбекистон барча хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдоридир. Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан яқин ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз", - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти ўз чиқишида. 

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этмоқда.

Кун тартибидаги асосий масалалардан бири - Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш.

279
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (74)
Директор Департамента МИД России по работе с соотечественниками Олег Мальгинов

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

12
Россиянинг президенти фармонига асосан Мальгинов Олег Сергеевич Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчи этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россиянинг президенти фармонига мувофиқ, Мальгинов Олег Сергеевич Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчи этиб тайинланди.

У Ташқи ишлар вазирлигининг Хориждаги ватандошлар билан ишлаш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.

Айни пайтда Россия элчихонасига 2009 йил ноябрдан бери Владимир Тюрденев раҳбарлик қилиб келаётганди.

12
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

212
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

212