Пиджак на кресле

Хоразм вилоятида бир туман ва икки шаҳар ҳокимлари ўзгарди

197
Хоразм вилоятида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияларида Боғот тумани, Урганч ва Хива шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Хоразм вилоятининг Боғот тумани, Урганч ва Хива шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Яхшибаев Боғот туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Шу кунгача Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ойбек Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Темур Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Давлетов Хоразм  вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

197
Теглар:
ҳоким ўзгариши, янги тайинлов, Урганч, Хива, Хоразм вилояти
Государственный секретарь США Майк Помпео

Помпео COVID-19 келиб чиқишини хитой лабораторияларига боғлади

410
Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус пандемияси ХХР лабораторияларида юзага келган бўлиши мумкин мазмунида тарқалган тахминларни тасдиқловчи маълумотни эълон қилди.

Помпео ўз баёнотини ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси сабабларини ўрганиш ва бу борада суриштирув ўтказиш учун Хитойга етиб борган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инспекторларига йўллади.

"АҚШ ҳукумати бугун 2019 йилда Хитой давлат лабораториялари фаолияти ичида юз берган янги маълумотлар ҳақида хабар беришмоқда", - дейилади Помпеонинг ёзма баёнотида. Жумладан, унинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

Бундан ташқари, институтда камида 2016 йилдан бошлаб COVID-19 билан 96% га ўхшаш бўлган RaTG13 кўршапалакларида коронавирус ўрганилган. Унинг сўзларига кўра, институт вируснинг эҳтимолий "юқумлилиги ёки ўлим ҳолатларини ошириши бўйича ўтказилган тажрибалар" борасида ҳисобот тақдим этмаган.

Вирусология институти ҳарбий тадқиқотлар билан боғлиқ, дея таъкидлаган яна Помпео. "Узань вирусология институти фуқаролик институти сифатида тақдим этилишига қарамай, у Хитой ҳарбийлари билан материаллар чоп этишда ва махфий лойиҳаларда ҳамкорлик қилган", - дейилади Помпео баёнотида.

"COVID-19 пандемияси олдини олиш мумкин эди. Ҳар қандай масъулиятли давлат инфекция авж олганидан бир неча кун ўтгач Уханьга соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон экспертларини таклиф қилган бўлар эди", - деган Помпео.

COVID-19 лабораториядан назоратсиз чиқиб кетган бўлиши мумкин - Британия разведкачилари >>>

У яна бир карра БССТ экспертларига барча объектларга, лаборатория маълумотларига, ходимларга, гувоҳларга ва шикоятчиларга йўл очиб беришга чақириб қолган.

АҚШ бундан олдин ҳам коронавирус хитой лабораторияларида пайдо бўлган бўлиши мумкин, деган тахминларни билдириб келган, аммо шу вақтгача ўз сўзларига далилларни келтирмаган эди.

Помпеонинг ҳозирги таъкидлари ҳам ҳужжатлар билан далилланмаган. Хитой бу айбловларни рад этмоқда.

410
Теглар:
коронавирус пандемияси, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

АҚШ МДҲ давлатларидан очиқ ва рақобатбардош сайловларни ўрганса бўлади - Володин

299
Бугунги кунда ОДКБ ва МДҲга кирувчи собиқ Совет Иттифоқи давлатларида сайловлар стандартлари ўта юқори, деб ҳисоблайди РФ Давлат думаси спикери.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. РФ Давлат думаси раиси Вячеслав Володин МДҲ давлаларида сайловларни ўтказиш тажрибасини АҚШ билан бўлишишни таклиф этди.

"Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Давлат демаси спикери Қозоғистон ва Қирғизистонда сайловлар ўта юқори даражада ўтказилганини қайд этди. Володиннинг айтишича, КХШТ (ОДКБ) ва МДҲ Парламент ассамблеяси доирасида бу давлатларда кузатувчи сифатида бўлган Давлат думаси депутатлари шундай хулосани берганлар.

Шу билан бирга, АҚШдаги сайлов кампаниясига доир саволлар кўплаб йиғилиб қолган, дейди Володин.

"Шу боис, бошқа мамлакатлардаги сайловлар ҳақида гапирганимизда, ҳозир маълум бир тажрибани ёки қандайдир таклифларни таҳлил қилиб, умумлаштириб, сўнгра Америка Қўшма Штатларидаги ҳамкасбларимизга йўлласак, тўғри бўлар эди", - деди РФ Давлат думаси раиси.

"Биз тавсияларни йўллаймиз. Бундан ташқари, бу сингари масалалар чиндан ҳам анча самаралироқ ҳал этилаётган кўплаб мамлакатлар тажрибаси билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. Лекин, бунда энг асосийси, бу ҳақда олдин ҳам айтганмиз, яна такрорлаб ўтамиз, суверен давлатлар ишларига аралашманг, ўз муаммоларингизни ҳал этинг, биз эса ўзимизни муаммоларимизни ўзимиз ҳал этиб оламиз. Агар ёрдам керак бўлса, марҳамат", - дея хотима қилди сиёсатчи.

РФ Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачев илгарироқ, АҚШ ўз сайлов тизимида рўй берган "сбой"дан сўнг бошқа давлатлардаги сайловларга "баҳо" қўйиш имкониятидан маҳрум бўлганини айтган эди.

299
Теглар:
сайлов, сайловлар, Россия, АҚШнинг янги президенти, АҚШ президенти, АҚШ

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0