Путин МДҲ давлатлари учун 2020 йилда энг жиддий хатар нима бўлганини айтди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари, шунингдек, жорий йил МДҲ давлатлари учун оддий кечмаганини, коронавирус пандемияси уларни фуқаролар соғлиғи учун барча ресурсларни ишга солишга мажбур этганини таъкидлаб ўтди

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар ишларига аралашишга уринишлар 2020 йилнинг энг жиддий хатаридир, деди РФ президенти Владимир Путин бугун МДҲ мамлакатлари раҳбарлари саммитида.

"Бу йил биз дуч келган яна бир жиддий муаммо - мисли кўрилмаган характерга эга аралашувга уринишлар, Ҳамдўстликнинг айрим давлатларининг ички ишларига четдан аралашувлар бўлди. Ҳозир бу ҳақда тўхталиб ўтирмайман, ҳамкасблар бу мавзуда у ёки бу тарзда гапирдилар", - деди Путин.

Россия раҳбари, шунингдек, жорий йил МДҲ давлатлари учун оддий кечмаганини, коронавирус пандемияси уларни фуқаролар соғлиғи учун барча ресурсларни ишга солишга мажбур этганини таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0