В.Путин подписал Указ об образовании Крымского Федерального округа РФ

Россия Федерацияси собиқ президенти умрбод сенатор бўлиши мумкин - янги қонун

271
(Янгиланган 15:53 22.12.2020)
Қонунда аниқлик киритилишича, Федерация Кенгашига президент томонидан тайинланадиган сони 30 нафардан кўп бўлмаган РФ вакиллари киради, улар орасида етти нафаригина умрбод тайинланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Владимир Путин федерал қонунни имзолади, унга кўра давлат раҳбари президент ваколатлари тугаганидан сўнг сенатор бўлиши ва умрбод белгиланган квотага даъвогарлик қилиши мумкин, деб хабар беради РИА Новости ҳуқуқий ахборот расмий Интернет порталига таянган ҳолда.

Ушбу янгиликларни кўзда тутувчи "Федерация Кенгашини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонуннинг ташаббускори РФ президенти бўлди. Ушбу ҳужжат Конституцияга тузатишлар киритиш доирасида киритилган.

Янги низомга мувофиқ, РФнинг собиқ президенти ФКга тегишли ҳужжатлар киритилган аризани тақдим этган кундан бошлаб сенатор мақомини олади.

Ариза президентлик ваколати тугаган муддатдан бошлаб уч ой давомида тақдим этилиши мумкин. Ушбу қонун қабул қилингунга қадар ваколатлари тугатилган президент бу ишни истаган вақтида амалга ошириши мумкин.

Қонунда аниқлик киритилишича, Федерация Кенгашига ҳар бир регионнинг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳукумат вакилларидан ташқари, президент томонидан тайинланадиган сони 30 нафардан кўп бўлмаган РФ вакиллари киради, улар орасида етти нафаригина умрбод тайинланиши мумкин.

Умрбод сенаторлик ваколатларини амалга оширувчи РФ вакиллари давлат ва жамоатчилик соҳаларида улкан ҳисса қўшган фуқаролар тайинланиши мумкин.

Сенаторлар - (етти кишидан кўп бўлмаган) РФ вакиллари президент фармони билан олти йилга ёки умрбод тайинланади. Сенаторларни тайинлаш президент вазифасига кирмайди, аммо бунга у ҳақли ва исталган вақтда унинг хоҳишига кўра амалга оширилиши мумкин.

 

Тегишли қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

271
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

62
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

62
Президент США Джо Байден во время 59-й инаугурации президента в Вашингтоне

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президентини табриклади

110
(Янгиланган 15:08 21.01.2021)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байденга табрик йўллади.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байденга табрик йўллади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади”, - дейилган давлат раҳбари хабарида.

Конгресс Жо Байденнинг АҚШ президенти этиб сайланганлигини тасдиқлади

2020 йил ноябрида бўлиб ўтган АҚШ президенти сайловларида Жо Байден ғалаба қозонган эди. 2021 йил 20 январь куни у қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди. 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг қирқ олтинчи ва сайланган энг ёши катта президент бўлди.

110
Теглар:
табрик, Жо Байден, Шавкат Мирзиёев