Камилов ва Лавров ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама қилди

© МИД УзбекистанаЛавров встретился с Камиловым в Москве
Лавров встретился с Камиловым в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақоми берилиши тақдим этадиган янги истиқболларни муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвага амалий ташрифи доирасида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон – Россия кўп қиррали ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашинилди.

Мулоқотда бўлиб ўтажак олий ва юқори даражадаги учрашувларнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги натижалари ҳамда Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақоми берилиши тақдим этадиган янги истиқболлар муҳокама қилинди”, - дейилган ТИВ хабарида.

Шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0