Мирзиёев мамлакат ташқи сиёсатидаги устувор вазифаларни белгилаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент парламентга мурожаатномасида мамлакатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишдаги устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида мамлакатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишдаги устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади.

  • Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқалар янада мустаҳкамланади;
  • асосий хорижий шериклар Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, БАА ва бошқа қатор давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқалар янада кенгайтирилади;
  • Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши йўлида амалий ёрдам бундан кейин ҳам кўрсатилади;
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий тузилмалар билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари доимо эътибор марказида бўлади;
  • инсон ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва диний эътиқод эркинлиги бўйича эришаётган ютуқлар тегишли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил мустаҳкамлаб борилади;
  • қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатлар қатъий давом эттирилади;

Шунингдек, президент ташқи ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари ҳамда мамлакатнинг чет эллардаги элчилари мазкур давлатлар билан янги, янада самарали иш тизимини жорий этишлари зарурлигини қайд этди.

2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилиши бўйича ҳам жиддий тайёргарликни бошланган.

Янгиликлар лентаси
0