"Биргаликда нормал ҳаётни қайта тиклаймиз": Путин россияликларни Янги йил билан табриклади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишНовогоднее обращение президента РФ В. Путина
Новогоднее обращение президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус эпидемияси ҳали тўлиқ тугамади, кураш бир дақиқага ҳам тўхтаган эмас, аммо янги 2021 йилда ҳамма нарсани биргаликда енгиб ўтиш мумкин, деди ишонч билан Путин

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин янги йил мурожаати билан чиқиш қилди.

За праздничным новогодним столом, 1971 год - Sputnik Ўзбекистон
Оливье ва консервалар: советча янги йил дастурхони

"Коронавирус эпидемияси ҳали тўлиқ тўхтатилмаган, кураш бир дақиқага ҳам тўхтаган эмас, аммо янги 2021 йилда ҳамма нарсани биргаликда енгиб ўтиш, нормал ҳаётни йўлга қўйиш ва қайта тиклаш мумкин", - деди давлат раҳбари россияликларга Янги йил мурожаатида.

Биринчи бўлиб президентнинг Янги йил табригини Анадир ва Петропавловск-Камчатский аҳолиси тинглади, байрам у ерда Москва вақти билан соат 15.00 да бошланади. Москва вақти билан соат 16.00да президент табриги Шимолий-Курильск, Магадан, Жанубий-Сахалинск аҳолисига эшиттирилади, орадан бир соат ўтиб Верхоянск, Комсомолск-Амур, Хабаровск, Биробиджон, Уссурийск, Находка, Владивостокда янги йил бошланади. Тикси, Мирний, Якутск, Тинда, Благовешченск, Чита шаҳарларида янги йил Москва вақти билан соат 18: 00да, Братск, Иркутск ва Улан-Удеда эса - соат 19:00 да бошланади.

"Бугун ўзимизга ишонишимиз, қийинчиликлар олдида чекинмаслик, бирлигимизни сақлаб қолиш жуда муҳим, бу келажакдаги умумий муваффақиятимизнинг асосидир. Ишончим комилки, биз биргаликда нормал ҳаётни йўлга қўямиз ва қайта тиклаймиз - ва янги куч-ғайрат билан ХХI асрнинг кириб келаётган учинчи учинчи ўн йиллигида Россия олдида турган масалаларга ечим топамиз", - деди президент.

Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон
Янги йил, вакцина ва ЕОИИ: Мирзиёев ва Путин мулоқоти ҳақида

Давлат раҳбари фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари, хориждаги қайноқ нуқталарда бўлган ҳарбий хизматчилар, тинчликпарвар кучлар, армия ва денгиз флотининг жанговар расчетлари ҳам худди шундай юқори маъсулият билан энг мураккаб бажараётганига ишонч билдирди.

"Кечаю-кундуз хизмат қиладиганлар, ҳар қандай вазиятда постда турадиганлар туфайли Россия фуқаролари бугун ўз яқинлари билан уйларида хотиржам йиғилишлари мумкин; энг яхши умид билан ва режалар билан Янги йилни нишонлаш, кўнгилдан тилаклар тилайдилар", - деди Путин ва русларга орзу қилишни таклиф этди.

"Келинг, ушбу дақиқаларда энг ёрқин орзулар, барча учун тинчлик ва қувончли кунлар ҳақида, бизнинг ёнимизда, биз учун, мамлакатимиз учун қадрли бўлган инсонлар ҳақида орзу қилайлик. Ҳар бирингизга, биз биргалимиз учун раҳмат айтаман. Биз ёнимизда турган инсонларнинг ишончли елкасини ҳис қилсаккина, Россия ягона катта оилага айланади", - деди президент россияликларга қилган мурожаатида.

Путин барчага мустаҳкам соғлик, ишонч, муҳаббат ва бахт тилади.

Янгиликлар лентаси
0