Путин, Алиев ва Пашинян ўртасида тўрт соатлик музокаралар якунланди: натижалар

419
Ўтказилган уч томонлама музокаралар, аввало, Тоғли Қорабоғдаги можарони тинч йўл билан тартибга солиш масалаларига қаратилган эди

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Кремлда Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги уч томонлама музокаралар якунланди.

Учрашув ташаббускори Владимир Путин бўлди, деб хабар бермоқда Кремл матбуот хизмати. Уч давлат ҳукумати вакиллари минтақага оид долзарб муаммоларни тўрт соат давомида муҳокама қилдилар.

Хусусан, ҳарбий ҳаракатларидан зарар кўрган томонлар Тоғли Қорабоғдаги ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиш, шунингдек савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини блокдан чиқариш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Путин Россия уч давлат ва уларнинг халқларини боғлаб турувчи шериклик ва яхши қўшничилик муносабатларини қадрлашини қайд этди. Давлат раҳбари, шунингдек, Тоғли Қорабоғдаги можаронинг зиддий тус олиши халқаро терроризм тарқалиши хавфини ошириш билан таҳдид солаётганини таъкидлади.

Россия президенти эришилган келишувлар секин-аста ҳаётга татбиқ этилаётганини мисол келтирди: қочқинлар қайтмоқда, инфратузилма қайта тикланмоқда, Россия тинчликпарвар кучлари ишлашмоқда.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев уч томонлама учрашувни фойдали ва сермаҳсул деб атади. У бошқа қўшни давлатлар ҳам Кавказ жанубида транспорт инфратузилмасини яратишда иштирок этишига умид билдирди.

Алиев, шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон халқлари ўзаро ярашиш учун ўзларида ирода ва донишмандлик топишларига умид билдирди. У ҳудудий можаро ўтмишда қолганини, Москвада имзоланган битим бу борада якуний чизиқ тортганини таъкидлади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатлар ўртасида ҳалигача ҳал қилиниши керак бўлган кўплаб масалалар борлигини, хусусан, ҳарбий асирлар билан ўзаро алмашиш масаласи борлигини таъкидлади. У, томонлар ушбу ва бошқа йўналишлардаги масалаларни ўрганишда давом этишларини қўшимча қилди.

Пашинян, эришилган келишувлар Қорабоғда хавфсизлик бўйича йирик кафолатларга олиб келиши ва минтақанинг иқтисодий қиёфасини ўзгартиришга ёрдам беради деган фикрга қўшилди.

Музокаралар натижасида Путин, Алиев ва Пашинян Қорабоғдаги инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш бўйича янги қадамлар тўғрисида баёнот имзоладилар.

Битимни амалга ошириш бўйича режа яқин орада уч давлат бош вазир ўринбосарлари томонидан тақдим этилади.

Тоғли Қорабоғдаги можаро

Тоғли Қорабоғда туташув линиясида ҳолат сентябр ойи охирида ўткир тус олган эди. Биринчи бўлиб ким ўт очгани, маълум эмас, аммо Арманистон ва Озарбайжон томонидан ўзаро бир-бирини ўққа тутиш бўйича айбловлар ёғилган эди.

Минтақада тинчликни тўртинчи уринишдан сўнг ва фақат Россия президенти Владимир Путин аралашувидан кейингина қайта тиклашга муваффақ бўлинди. Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисидаги битим 10 ноябрга ўтар кечаси имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил охиригача Арманистон эгаллаб олинган ҳудудларни Озарбайжонга қайтариши, мамлакат ҳарбийлари эса Тоғли Қорабоғни тарк этишлари керак.

Россиялик тинчликпарвар кучлар можаро зонасида бўлиб турибди: уларнинг вазифаси - вазиятни тартибга солиш, қочқинларга ёрдам бериш, ҳудудларни миналардан тозалаш ва инфратузилмаларни тиклашдан иборат.

419
Утвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов

Бухоро вилоятига ҳоким тасдиқланди

136
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил ноябрь ойидан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Комилович Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

“Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Б.Зарипов 1969 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2020 йилларда республика қурилиш материаллари саноатини бошқарган.

Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

“Бухорои шарифдек жойга, унинг буюк халқига раҳбар бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ана шу ишонч доим қулоғингиз остида турсин. Кунлар, йиллар шиддат билан ўтади. Агар бухороликлар “вилоятимизга тўғри кадр келган экан”, деб рози бўлса, мен ҳам ўзимни бахтиёр сезаман,” – деди президент.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов, Бухоро вилоятининг прокурори вазифасига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлган Маҳмуд Истамов ҳамда Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.

136

Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди

373
(Янгиланган 11:38 22.01.2021)
Европарламент ЕИнинг барча аъзоларига Россия билан муносабатларни танқидий назардан қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва "Шимолий оқим-2"ни тўхтатишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Парламенти Россияда мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишидан сўнг “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатишни ва Москвага қарши санкциларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Россияга қарши резолюцияни қабул қилишга 581 нафар депутат рози бўлди. Қарши бўлганлар - 50 киши ва бетерафлар - 44 кишини ташкил қилди. Европарламентнинг ушбу резолюцияси  декларатиб характерга эга бўлиб, у Иттифоқ аъзоларидан мажбурий ҳаракатларни талаб қилмайди, лекин ЕИнинг бошқа органлари ўз қарорларида ушбу резолюцияни назарда тутишлари керак бўлади.

“Европарламент ЕИ аъзоларидан Россия билан ҳамкорликни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишни талаб қилади”, - дейилган ҳужжатда.

Ундан ташқари резолюция Москва билан муносабатларда, фуқаро ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи янги стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

Шу билан бирга Европарламент Москвада Алексей Навальнийни ва унинг жамоаси аъзоларини дарҳол озод қилишни талаб қилган. Ундан ташқари ЕП мухолифатчини ҳибсга олиш ортида турган барча жисмоний ва юридик шахсларга, Кремль билан боғлиқ бўлган олигархларга ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам санкциялар киритишни талаб қилган.

Европа қонунчилигига кўра, Россияга қарши санкциялар фақат ЕИнинг барча 27 аъзоси маъқуллагандагина киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Навальний кучли заҳарланиш оқибатида Омск шаҳри касалхонасига олиб келинади. У ерда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишади, лекин ҳеч қандай заҳарланиш изи топа олишмайди. Шундан сўнг Навальнийнинг рафиқаси илтимосига биноан махсус самолётда мухолифатчи Германиянинг “Шарите” клиникасига кўчирилади.

2020 йилнинг октябрь ойида Европарламент илк бор Навальнийнинг заҳарланишида Россия ҳукуматини айблаган эди. Ўша вақтда “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиш ҳақида дастлабки муҳокамалар бошланган эди.

17 январда Россияга қайтиб келган Алексей Навальний аэропортда ҳибсга олиниб, суд қарорига кўра 30 кунлик терговгача сақлаш изолияторига жойлаштирилади. Россияда мухолифатчи бир қатор маъмурий ва жиноий қоидабузарликларда, жумладан катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилишда айбланмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафтада берган катта интервьюсида Европа Иттифони Россияга қўйган айбловлари бўйича борорта ҳам далил келтра олгани йўқ. Россиянинг ушбу ишни биргаликда ўрганиш таклифини эса рад этмоқда, деб жавоб берганди.

Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков – Кремль бу мавзуда Ғарб баёнотларига қулоқ солмаслигини таъкидлаган эди.

373
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

40
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

40