ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус пандемияси ХХР лабораторияларида юзага келган бўлиши мумкин мазмунида тарқалган тахминларни тасдиқловчи маълумотни эълон қилди.
Помпео ўз баёнотини ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси сабабларини ўрганиш ва бу борада суриштирув ўтказиш учун Хитойга етиб борган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инспекторларига йўллади.
"АҚШ ҳукумати бугун 2019 йилда Хитой давлат лабораториялари фаолияти ичида юз берган янги маълумотлар ҳақида хабар беришмоқда", - дейилади Помпеонинг ёзма баёнотида. Жумладан, унинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.
Бундан ташқари, институтда камида 2016 йилдан бошлаб COVID-19 билан 96% га ўхшаш бўлган RaTG13 кўршапалакларида коронавирус ўрганилган. Унинг сўзларига кўра, институт вируснинг эҳтимолий "юқумлилиги ёки ўлим ҳолатларини ошириши бўйича ўтказилган тажрибалар" борасида ҳисобот тақдим этмаган.
Вирусология институти ҳарбий тадқиқотлар билан боғлиқ, дея таъкидлаган яна Помпео. "Узань вирусология институти фуқаролик институти сифатида тақдим этилишига қарамай, у Хитой ҳарбийлари билан материаллар чоп этишда ва махфий лойиҳаларда ҳамкорлик қилган", - дейилади Помпео баёнотида.
"COVID-19 пандемияси олдини олиш мумкин эди. Ҳар қандай масъулиятли давлат инфекция авж олганидан бир неча кун ўтгач Уханьга соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон экспертларини таклиф қилган бўлар эди", - деган Помпео.
COVID-19 лабораториядан назоратсиз чиқиб кетган бўлиши мумкин - Британия разведкачилари >>>
У яна бир карра БССТ экспертларига барча объектларга, лаборатория маълумотларига, ходимларга, гувоҳларга ва шикоятчиларга йўл очиб беришга чақириб қолган.
АҚШ бундан олдин ҳам коронавирус хитой лабораторияларида пайдо бўлган бўлиши мумкин, деган тахминларни билдириб келган, аммо шу вақтгача ўз сўзларига далилларни келтирмаган эди.
Помпеонинг ҳозирги таъкидлари ҳам ҳужжатлар билан далилланмаган. Хитой бу айбловларни рад этмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.
Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Орал Атаниязова тақдирланган.
"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.
Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.
24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.
"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.
7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин волонтёрлар билан видеоалоқа орқали мулоқот давомида Геленжикда қурилиши олиб борилаётган "сарой" мавзусида ҳазил қилди.
Сал аввал блогер Алексей Навальный ўзининг Youtube-каналида суриштирув эълон қилган ва унда қаср давлат раҳбарининг шахсий мулки сифатида тақдим этилган эди.
Ўз навбатида, президент матбуот-котиби Дмитрий Песков "сарой" бир ёки бир неча тадбиркорларга тегишлилигини қайд этиб, Кремль уларнинг исмини ошкор қила олмаслигини айтганди.
Хусусан, волонтерлик фаолияти билан шуғулланувчи ва айни вақтда Ленинград вилоятида, Стрельнада икки километр масофада бўлиб турган қиз билан мулоқот давомида Путин ўз номи билан боғланаётган қаср ҳақида ҳазил қилди.
Давлат раҳбари волонтёр қиз кичикроқ икки қаватли уй фонида турганини кўриб, иншоотнинг "сарой" билан ўхшашлигини қайд этди.
"Худди яна бир қасрдек кўриняпти, шундай экан, келаман. Фақат уни менинг номим билан боғламанг, келишдикми?", - дея ҳазиллашди Путин.
Сал аввал Россия президенти Геленжикда қурилаётган сарой ҳақидаги фильмни вақти зиқлиги туфайли кўрмаганини айтган эди. Аммо ёрдамчилари кадрларни унга кўрсатишганини қўшимча қилди.
Ўз навбатида, "сарой"ни қураётган фирма у меҳмонхона сифатида қурилаётганини маълум қилган.
Унинг айтишича, шу жойда "жуда бадавлат одамлар учун отель" барпо этилади, иншоот Сочидаги "Родина" бутик-отели кўринишида бўлади.
Қурилиш ишлари олиб борилаётганига ўн йил бўлган, объект бир неча марта қайта сотилган.
Ёввойи итлар импалани тутиб олишди. Иккинчи антилопа сувга сакраб тушди ва йиртқичлар уни қирғоқда кута бошлашди.
Бу вақтда ёввойи итларга сиртлонлар қўшилди.