Заместитель премьер-министра, министр ИВТ Узбекистан С.Умурзаков принял участие в очередном заседании Совета Евразийской экономической комиссии

Ўзбекистон илк бор ЕОИК йиғилишида иштирок этди

511
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон номидан бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков қатнашди.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг шу йил 29 январь куни онлайн ўтказилган навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да кузатувчи мақомини олган мамлакат сифатида биринчи марта Ўзбекистон вакили иштирок этди.

ЕОИК йиғилишида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, ЕОИИ раиси А.Смаилов, Россия бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук, Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчиси А.Новиков, Беларусь бош вазирининг ўринбосари С.Петришенко, Арманистон бош вазирининг ўринбосари М.Григорян ва ЕОИК Кенгаши раиси М.Мясникович қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон номидан бош вазирнинг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков қатнашди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида кузатувчи мамлакат мақомидаги Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида конструктив ҳамкорлик қуришнинг аҳамияти қайд этилди.

Йиғилиш кун тартибига савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперациясининг кенг кўламли масалалари киритилди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 75 фоизга ўсган. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига тўғри келади.

511
Теглар:
ЕОИИ, Сардор Умурзаков

Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради

412
(Янгиланган 13:09 24.02.2021)
Айни дамда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат ТИВ матбуот хизматига асосан хабар қилди.

22 феврал куни бўлиб ўтган онлайн музокарада Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниёзалиев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бўлажак ташрифни муҳокама қилдилар.

"Томонлар Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифини тайёрлаш, мазмуни ва ўтказилишига алоҳида эътибор беришди", - дейилган хабарда.

Ҳозирча расмий ташриф санаси ҳақида маълум берилмади.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Қирғизистонга амалий ташрифи кутилаётганини таъкидлади.

412
Теглар:
Садир Жапаров, Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон, Ўзбекистон
Мавзу бўйича
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Садир Жапаров расман Қирғизистон президенти бўлди
Тадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия

Камилов эртага Ҳиндистонга боради

103
(Янгиланган 18:28 24.02.2021)
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Камиловнинг Ҳиндистонга бўлажак амалий ташрифи тўғрисида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Эртага Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасига амалий ташриф билан боради.

Учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Турли даражадаги бўлажак учрашувлар, қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари бўйича фикр алмашилади.

Куни кеча Қобул шаҳрида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Ундан аввал ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари - Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон етакчилари билан учрашганди.

103

Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда

413
Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Андрей Коц. Бақувват, юқори тезликка эга ва яхши ҳимояланган - "Бумеранг" бирлашган зирҳли платформа асосида Россияда илк ғилдиракли танк яратишмоқчи. Истиқболли шасси характеристикалари унга "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари силлиқ стволли пушкага эга қурол-аслаҳа мажмуасини ўрнатишга имкон беради, деб тушунтиради "Ҳарбий саноат компанияси" бош директори Александр Красовицкий.

Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Сурияда асқотади

Красовицкийнинг сўзларига кўра, унификациялаштирилган "Бумеранг" ғилдиракли платформаси ишланмаси якунланишига оз қолган — у асосида қурилган К-16 бронетранспортерининг давлат синовлари йил якунига қадар режалаштирилган. Муҳандисларнинг таъкидига кўра, конструкцияда фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилган.

Келгуси режалар — истиқболли БМП К-17, махсус техника ва бошқа намуналарни синовдан ўтказиш. "Ҳарбий-саноат компанияси" бош директори "Бумеранг" платформасида ғилдиракли танкнинг қисқа муддатда яратилиши - саноат учун муаммо эмас.

Гарчи бундай техника Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган бўлса-да, Россия армиясида тўлиқ айланадиган башняда кучли қурол билан жиҳозланган ғилдиракли танклар - зирҳли машиналар оиласининг норасмий номи шундай - йўқ эди. Гарчи ушбу машиналар ҳимоя жиҳатдан гусеницали транспорт воситаларига ён берсада, аммо тезлик, манёвр қила олиш ва ход захираси жиҳатдан уларни сезиларли даражада ортда қолдиради.

"Ғилдиракли танклар улар учун мос грунтга эга мамлакатларда кенг тарқалган, — дея ҳикоя қилади РИА Новостига ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Масалан, Африкада. Шу боис, жумладан, ЖАРда асосий талаб айнан ғилдиракли танкларгадир. Уларнинг асосий афзалликлари — тезлик ва таъмирлашлар орасидаги босиб ўтадиган масофадир. Агар асосий жанговар танк, қўпол қилиб айтганда, ўн минг километрдан сўнг синса, пушкали бронеавтомобил белгиланган юз минг километрни босиб ўтади".

Экспертнинг сўзларига кўра, бу сингари танклар Россия армиясига темир йўл ўтказиш имконияти анча заиф бўлган марказий осиё йўналишида асқотган бўларди: ғилдиракли бронемашиналарни автотрассалар бўйлаб ўтказиш анча осон. Бундан ташқари, бундай техника худди ўша - Сурияни патруллашда ёрдам бериши мумкин. Ҳозир у ерда ҳарбий полиция "Тигр" зирҳланган автомобиллари ва БТР-82Ада ҳаракатланмоқда.

Леонковнинг таъкидлашича, истиқболли танк, худди бронетранспортер сингари, сувли тўсиқларни енгиб ўтишга қодир, юриб ва сузиб кетаётган вақтида зарба бера олади. Қудратли қурол-аслаҳага эгалиги туфайли уни рейдларда каби, умумқўшин операцияларида — масалан, флангаларда, разведкада, дозорда ва жанговар мудофаада ҳам қўллаш мумкин.

Йирик калибр

Ғилдиракли транспорт воситаларининг йўлга нисбатан юмшоқроқ таъсири ҳам муҳимдир. Пўлатдан ясалган танк траклари ҳатто энг мустаҳкам асфальтни ҳам барбод қилиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу учун оғир зирҳли транспортни махсус транспортер-шатакчиларда ташишни афзал кўришади. Юк ортиш ва тушириш анчагина вақтни олади, ғилдиракли танк эса ҳеч қандай кечикишсиз ёки махсус тайёргарликсиз маршдан жангга киришишга шай.

Истиқболли танкнинг ҲДҚ учун яратилган худди "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари 125 миллиметрли пушкасига жанговар бўлимнинг асосий қуроли сифатида қаралади. Ўқлантирувчи автомат ва 40 снарядли жанговар комплектга эга стабиллаштирилган тизим асосидаги силлиқ стволли 2А75 Т-72 ва Т-90 танкларининг 2А46М қуролларига ўхшаш. Самоход тегишли калибрдаги барча турдаги аслаҳа захиралари ҳамда бошқарилувчи танкларга қарши ракеталар ёрдамида ўт очади. Жанговар бўлимнинг қўшимча ёрдамчи аслаҳаси — 7,62 миллиметрли калибрга эга қўш ПКТ пулемет установкасидир.

Бундай аслаҳалар билан таъминланган пушкали "Бумеранг" дунёдаги энг қудратли ғилдиракли танкка айланиши мумкин. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ушбу синфга мансуб жанговар техникаларнинг аксарияти 105 миллиметр калибрга тенг қуролларга эгадир. Ғилдиракли такнлар НАТОга аъзо бир нечта мамлакатлар ва Осиё минтақасида қуроллар сафида туради. Бу Stryker платформаси асосида ишланган американинг M1128 MGS, Франциянинг AMX-10RC, японларнинг MCV, италиянинг Centauroсидир. Мудофаа вазирлиги 2010 йилларнинг бошида Рим билан қуруқликдаги қўшинлар учун Centauro партиясини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказган. Машиналарнинг бир нечтаси ҳаттоки Россияга синовлар учун олиб келинган ҳам, аммо иш шу билан якунланган: италия ғилдиракли танклари Россиянинг жанговар техника ишончлилигига қўйиладиган талабларга жавоб бермаган.

Танкларга ва дронларга қарши

Истиқболли "Бумеранг" ғилдиракли платформасини илк бор Ғалаба парадида 2015 йилда намойиш қилишган эди. Бу база асосида ишланган техника совет даврида, қолаверса кейинчалик РФда яратилган БТР оиласига мансуб бронетранспортерлардан йирикроқ ва қудратлироқдир.

Шосседа 750 от кучига эга ЯМЗ-780 двигател машинани соатига 100 километр тезликда елдира олади. Мотор бўлими — олд қисмда, бу эса десантга танкнинг орқа қисмидан машина ичига кириш ва чиқиш имконини беради. "Бумеранг" оиласига мансуб машиналарнинг зирҳланиш даражаси кўп қаватли бўлиб, таркибида лой ҳам аралашган. Бу эса гомоген ҳимоядан анча ишончлироқдир.

Ҳозирча "Бумеранг" оиласининг энг қудратли машинаси - масофадан бошқариладиган "Бумеранг-БМ" универсал жанговар модулига эга ғилдиракли К-17 пехота жанговар машинаси саналади. Қуроли - 30 мм автоматик 2А42 пушкаси (селектив боепитание ва 500 тагача снарядлар захирасига эга), танкларга қарши - "Корнет" танкларга қарши бошқариладиган ракета қўш пуск установкасига эга.

Аммо бундан ҳам жиддийроқ вариантлар бор. К-17 учун эҳтимолий жанговар модуллардан бири — АУ-220М "Байкал" бўлиб, у дақиқасига 120та ўқ уза оладиган 57-миллиметрли пушкага эга. Бу машина эга бўлган снарядлар қуввати ғарб мактабининг барча замонавий пехота жанговар машиналарига қарши кураш учун етарли саналади. Бундан ташқари, 57 миллиметрга эга калибр учувчисиз учиш аппаратларини, хусусан, кичик ўлчамдагиларини ҳам 12 километргача бўлган масофада самарали йўқ қилишга қодир.

413