Сенат Олий Мажлиса Узбекистана 5 февраля соберётся на 12-е пленарное заседание.

Сенат Конституцияга ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқади

97
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Унда сенаторлар бир қатор муҳим қонунларни кўриб чиқади.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Шу жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун. Аввалроқ сайловларни, жумладан, президент сайловларини октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш асосий ўзгартишлардан бири экани ҳақида ёзгандик.

Шунингдек, сенаторлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилишади.

Бундан ташқари, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

97
Теглар:
конституция, сенат, Ўзбекистон

Пашинян Арманистондан қочмоқчимаслигини айтди - бош вазир чиқишидан асосий иқтибослар

162
(Янгиланган 15:31 25.02.2021)
Арманистон Қуролли кучлари бош штаби Никол Пашинян истеъфосини талаб қилгач, бош вазир ўз тарафдорларига бу давлат тўнтаришига уриниш эканлигини айтиб, фуқароларни асосий майдонда тўпланишга чақирган эди

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. 25 феврал куни Арманистон Қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири истеъфосини талаб қилди. Бош штаб фикрича, мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти Арманистонни ўта хавфли чегарага бошлаб бормоқда.

Бунга жавобан бош вазир Никол Пашинян давлат тшнтаришига уриниш ҳақида эълон қилиб, фуқароларни Республика майдонида тўпланишга чақирди.

Пашиняннинг ўз тарафдорлари қаршисида сўзлаган нутқидан асосий иқтибосларни келтириб ўтамиз.

  • Арманистон бош вазирига кўра, мамлакатдаги вазият "бошқариладиган". "Фикримча, бу ҳиссиётга берилиш оқибатида қилинган реакция эди. Арманистонда ҳозир ҳолат зиддийлашгани билан, бизда тўқнашувлар бўлмаслигига келишиб олишимиз керак", деди у.
  • Никол Пашинян ўз тарафдорлари билан Ереван кўчалари бўйлаб юришда на ўзи, на оиласи мамлакатдан қочмоқчимаслигини маълум қилди. "Умид қиламанки, биз ахборот террорига кўникиб қолдик. Турли миш-мишлар тарқалмоқда - гўёки самолётни ҳозирлаб қўйганмиз ва қочишга тайёргарлик кўряпмиз эмиш. Биз шу ердамиз ва ҳеч қандай ҳолатда ватанни тарк этмаймиз. Менинг оилам шу ерда", - деди Пашинян.
    Сал аввал Арманистон Арманистон Қуролли кучлари бош штаби бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб, уни ўз халқига нисбатан куч ишлатишдан огоҳлантирган эди. Пашинян қуролли кучлар унинг истеъфосини талаб қилганидан сўнг, бош штаб раҳбари Оник Гаспарянни лавозимдан бўшатганини маълум қилди. Чоршанба куни Арманистон президенти Армен Саркисян Пашинян таклифи бўйича ҚК бош штаби раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан олди, ОАВларда берилган хабарларга кўра, Хачатрян ҳукумат раҳбари Пашиняннинг "Искандер" мажмуалари ҳақида айтилган гапларини кулгига олган.
162
Президент РФ Владимир Путин и президент Кыргызстана Садыр Жапаров (слева) во время встречи в Кремле

ЕОИИ, КХШТ ва рус тили - Жапаров ва Путин нималарни муҳокама қилишди

388
(Янгиланган 10:33 25.02.2021)
Садир Жапаров Владимир Путин билан учрашув давомида иттифоқлар доирасида ҳамкорлик қилиш Қиризистон ташқи сиёсати ва иқтисодининг устувор ривожланиш йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хоридий ташрифини Россияга амалга оширди. Расмий қабул 24 феврал куни Кремль саройида бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Қирғизистон президенти Владимир Путинга Россияга таклифи учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканини қайд этди.

“Қирғизистон президенти сифатида менинг биринчи хорижий ташрифим Россияга амалга оширилиши – шубҳасиз, давлатларимиз орасида муносабатлар юқори даражада эканини тасдиқлайди. Биз стратегик ҳамкорликни ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этамиз”, - деди Жапаров.

 Шунингдек Қирғизистон президенти республикада сиёсий инқирозни бартараф этишда Россиянинг ёрдами учун миннатдорлик биллдирди.

“Биз ЕОИИ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу республикамизнинг  ташқи сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлида - устувор йўналиш бўлиб қолади. Пандемия каби мураккаб даврда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган. Биз ҳам яқин орада аҳолини оммавий вакцинация қилиш кампаниясини бошлашдан умидвормиз”, - деди Қирғизистон президенти.

Учрашув давомида Қирғизистон президенти Владимир Путинни унга қулай бўлган вақтда Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Россия президенти Садир Жапаровни президентлик лавозимига расман киришиши билан табриклади ва коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли ушбу учрашувни ташкил қилиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Шунингдек Путин, Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ундан ташқари Россия президенти, коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Шу билан бирга, Владимир Путин Садир Жапаровга Қирғизистонда рус тилининг давлат тили мақомида сақлаб қолинаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдириб ўтди.

"Мен, икки томонлама муносабатларимизнинг яна бир ўта муҳим жиҳатини қайд этмоқчиман - бу Сиз томондан (Қирғизистонда-таҳр.) рус тилининг давлат мақомини сақлаб қолганингиз. Бу биз учун жуда муҳим...", - деди Путин. 

"Биз учун ҳам муҳим", - деб қўшимча қилди Жапаров. 

Владимир Путин рус тили қирғизистон фуқароларига Россияда ишлаши учун қулай имкониятлар яратишини ва келажакда ҳам ушбу самарали ҳамкорлик сақланиб қолишини қайд этди ва Қирғизистонда рус тилини ўрганиш учун шароит яратишда ёрдам беришини билдирди. 

388
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

61
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

61