ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаровни республикага давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.
Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бу ҳақда РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ, Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов Олмаотага хизмат сафари чоғида Абдулла Арипов билан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида учрашган эди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президентига Ўзбекистонга ташриф буюриш учун таклифномани тақдим этди.
Томонлар "савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, сув-энергетика ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалаларини" муҳокама қилдилар.
Иккала мамлакат қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди ва қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг қолган участкаларини юридик рўйхатдан ўтказишни якунлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Айни пайтда чегара узунлигининг тахминан 92% тавсифланган, 85% асосий делимитация келишувига киритилган. Ҳозирча 10тага яқин участка баҳсли бўлиб қолмоқда, томонлар ўзаро ҳудудларни алмашиш ҳақида гапирмаяпти.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.
Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Навоий ва Андижон вилоятлари ИИБ бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар қилди.
Полковник Азат Тасбаев Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Тасбаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аюбхон Раҳматуллаев Андижон вилояти ИИБга раҳбарлик қилади.
Тайинловга қадар Раҳматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб, вазирлик фаолиятини танқид қилган эди.