Сотрудник полиции на Красной площади в Москве

Россия уч нафар европа дипломатларини акцияларда иштироки учун давлатдан чиқариб юборди

651
(Янгиланган 19:39 05.02.2021)
Россия Ташқи ишлари вазирлиги Ғарб мамлакатларининг Навальний мавзусида қилган баёнотларини "Россияни жиловлаб туришга уриниш, унинг ички ишларига аралашиш" мақсадида уюштирилган мувофиқлаштирилган ахборот кампанияси деб атамоқда

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия ГФР, Польша ва Швеция дипломатларини ноқонуний (санкцияланмаган) акцияларда иштироки учун чиқариб юборди, деб хабар бермоқда EU Observer ЕИдаги манбасига таянган ҳолда.

Келишилмаган митинглар, ҳукуматнинг кўпсонли огоҳлантиришларига қарамай, Россиянинг турли шаҳарларида 23 ва 31 январ кунлари бўлиб ўтди. Одамлар шунингдек 2 феврал куни, Москва Симонов суди мухолифатчи, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийга "Ив Роше" компанияси иши бўйича берилган шартли қамоқ жазосини 3,5 йил реал қамоқ жазосига алмаштириш ҳақида ҳукм чиқарганида ҳам кўчага чиқишди.

Шундан сўнг, Ғарбнинг етакчи мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия ҳам Россия ҳукуматини ФБК асосчисини озод қилишга чақирдилар.

Россия Ташқи ишлари вазирлиги Ғарб мамлакатларининг ушбу мавзуда қилган баёнотларини "Россияни жиловлаб туришга уриниш, унинг ички ишларига аралашиш" мақсадида уюштирилган мувофиқлаштирилган ахборот кампанияси деб атади.

Идора расмий вакили Мария Захарованинг қайд этишича, Москва Вашингтоннинг Россиядаги протестларга ва Навальний билан боғлиқ воқеага нисбатан реакцияси борасида у билан "жиддий гаплашиб олиш" ниятида.

Коррупцияга қарши кураш фонди Россия Адлия вазирлиги томонидан чет эл агенти функцияларини бажарувчи Нотижорат ташкилот реестрига киритилган.

651
Теглар:
Сиёсат
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари борасида маълумот берилди

0
0
Теглар:
Сиёсат
В Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу.

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашди: томонлар нималарга келишиб олди

70
Учрашувда Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш хамда Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғлу билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

В Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу.
Пресс-служба МИД Узбекистана
В Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу.

БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

“Илмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларига, жумладан, Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.

Туркия томони “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция, “Шарқ тароналари”, бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.

Шунингдек, тадбирда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, Камилов ва Чавушўғли Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Туркия делегацияси Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди ва Самарқанддаги Туркиянинг бош консулхонаси очилиш маросимида иштирок этди.

70
Теглар:
Мевлут Чавушўғли, Абдулазиз Камилов, Туркия, Ўзбекистон, Сиёсат