Навбат Фарғона вилоятига: президент ташрифидан сўнг тўртта туман ҳокими ўзгарди

© СС0 / Unsplash / Craig WhiteheadМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятининг Қува, Ёзёвон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларида ҳокимлар ўзгарди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Фарғона вилоятининг Қува, Ёзёвон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Ҳалимжон Умаров номзоди Қува тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва Умаров туман ҳокими этиб тасдиқланди.
2019 йил март ойидан бери Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ҳалимжон Умаров 1967 йилда туғилган. 2006-2018-йиллар Тошлоқ, 2018-2019 йиллар Қува тумани ҳокими бўлган.
В зале заседаний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2020
Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди
Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшоджон Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Дилшоджон Жалилов бугунгача “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.
1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Юлдашев Шерзод Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерзод Юлдашев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2020
Бухоро вилоятида бир кунда учта туман ҳокими ўзгарди
Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Восилжон Назаров Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди. Восилжон Назаров 2019 йилдан буён вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётганди.
2018 йилдан бери Ўзбекистон ҳокими вазифасида ишлаб келган Алибек Турсунов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳар Шодиёна маҳалласига борди. Аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишди, муаммоларини сўради. Сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмади.
Шундан сўнг Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди.
Ундан аввал президент раислигида бўлиб ўтган Фарғона вилоят фаоллари йиғилишида йўл қўйган камчиликлари учун Қува туманининг 4 та сектор раҳбари, Ўзбекистон тумани ҳокими ва прокурори ҳамда Ёзёвон туман ҳокими ишдан олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0