ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Қарор билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди.
Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Шунингдек, қарорга кўра, Қўриқлаш бош бошқармаси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича вазифалар ва функцияларни кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.
Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардиянинг ходимлари ҳисобланади, ҳуқуқий мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.
Қарорга кўра, 1 июлдан бошлаб Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда уларнинг лавозим маошига 20 фоиз миқдорда ойлик устама белгиланади. Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари ўртача 2 бараваргача оширилган миқдорда қўлланилади.
1 майдан бошлаб объектларни қўриқлаш тизими «Юқори сифат ва қулай нарх» тамойили асосида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали босқичма-босқич такомиллаштирилади:
Ушбу чора-тадбирлар уч босқичда амалга оширилади:
- 2022 йил 1 январга қадар — вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий бинолари, ўқув ва маданий муассасалар, чакана амалиёт кассалари, банк хизматлари марказлари;
- 2022 йил 1 июлга қадар — ишлаб чиқариш объектлари, бозорлар, савдо марказлари, телерадиоузатув объектлари, сув иншоотлари;
- 2023 йил 1 январга қадар — банк бинолари ва бошқа объектлар.
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Фарғона минтақавий ўқув марказлари базасида Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкил этилади.
Шунингдек, қарор билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низом ҳамдан унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
Қарор имзоланган кун, яъни 20 февралдан бошлаб қонуний кучга кирди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғлу билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
“Илмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларига, жумладан, Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Туркия томони “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция, “Шарқ тароналари”, бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.
Шунингдек, тадбирда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, Камилов ва Чавушўғли Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Туркия делегацияси Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди ва Самарқанддаги Туркиянинг бош консулхонаси очилиш маросимида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бунинг учун савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликнинг сезиларли даражада ўсгани қайд этилди.
Таъкидланишича, Жавад Зариф Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Эрон томони Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова шаҳзода Гарри ва Меган маркл интервьюси ҳақида ўз хулосалари билан бўлишди.
Биласизми, Британия манархиясида демократия тушунчани нимани англатиши борасида кўп нарса ўз жойига тушди. Шахзода Гарри ва Меган Марклнинг Опра Унфри билан интервьюсидан қуйидагиларни хулоса қилиш керак:
Биринчидан, сиз Британия элитаси вакили бўлсангиз ҳам, бошқарувчи раҳбарият хуш келмаган ўзини хавфсиз ҳис қилмайди.
Иккинчидан, пресса Британия истеблишменти қўлида. Истеблишмент ОАВ ёрдамида жамоатчилик орасида ўзига керакли бўлган тасаввурни тарқатади. Бу ҳатто ҳақиқатга мос келмаса ё ҳатто унга зид бўлса ҳам. Яъни Британия ОАВлари ҳар қандай мавзуни бутунлай аксинча ёритиши мумкин. Литвиненко, Березовский, Скрипалар ва Оқ каскалар “ишлари” бунга мисол бўлиши мумкин.
Учинчидан, ирқчилик тугатилмаган, унинг қурбонлари ҳалигача таъқиб қилинмоқда.
Бу можаро эмас. Бу декорациялар қулаши, - деди Захарова.