Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари руйхатидан жой олди

Oбуна бўлиш
Бельгия аналитика маркази дунёда террорчилик хавфи энг кам булган 21 мамлакатни ва террочтилик хавфи юқори булган 13 мамлакатни аниқлашди.

Тошкент, 10 авг – Sputnik. Ўзбекистон  террорчилик хавфи энг кам деб тан олинган мамлакатлар қаторидан жой олди, деб хабар берди Бельгиянинг Aon Belgium компанияси.

Ўзбекистонда ва Қирғиғистонда террорчилик хавфи ўтган йилга қараганда анча камайган. Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Туркманистон, Латвия, Литва ва Молодовия давлатларида ҳам террочилик хавфи кам.

Маълумки террорчилар макони бўлган Афғонистон Ўзбекистон билан чегарадош. Мутахассислар баҳо беришича, Афғонистон чегарасига яқин ҳудудларни қўриқлаш кучайтирилгандан бери Ўзбекистонда террорчилик хавфи анча камайган.

Бельгия таҳлилчилари маълумотига қараганда, террочилик ҳаракати эҳтимоли Европанинг барча мамлакатларида сақланиб қолган. Ривожланган туққизта мамлакатда террорчилик хавфи ошди: Австрия, Бельгия, Канада, Дания, Эстония, Франция, Германия, Ирландия ва Норвегия. Охирги йил давомида Австралия ва Шимолий Америкада ҳам террорчилик ҳатти-ҳаракати кучайди.

Марказий ва шимолий Африка давлатларида ҳам террорчилик хавфи жуда кучайган. Африканинг Сахель ҳудуди террорчилик таҳликаси бўйича энг биринчи ўринда.

Янгиликлар лентаси
0