Тошкентда нефт ва газ соҳасида ики минг мутахассис таёрлашади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишНефтчилар қазиш ускунасида
Нефтчилар қазиш ускунасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги пайтда Россиянинг Нефт ва Газ университетининг Тошкент филиалида 600 га яқин талаба ўқийди. Ўтган йили 300 талаба битириб чиққан.

 

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Россия Давлат Нефт ва Газ университети беш йил давомида нефт ва газ соҳасида икки минг мутахассис таёрлади, “Лукойл” компанияси вице-президенти Анатолий Москаленконинг сўзларига биноан.

Тошкентда ўтказилган “Нефт ва газ соҳаси учун мутахассислар” халқаро анжуманида, ушбу соҳанинг тўлиқ ривожланиши учун тўрт минг мутахассис керак бўлади дейилганди.

“2017 йилда биз биринчи навбатда Қандим газни қайта ишлаш заводини ишга туширишимиз керак. Компания бунга олдиндан таёргарлик кўрди, 2016-2017 йилларда Тошкент филиали, бизнинг талабларга биноан 300 мутахаасис таёрлади”,  деди Москаленко.  

Унинг сўзларига қараганда "Лукойл" Ўзбекистонда мутахассисларни таёрлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқди. Ушбу режа 2025 йилга қадар келажакда керак бўладиган мутахассисликлар бўйича кадрлар таёрлашни кўзда тутган.  

Россия Давлат Нефт ва Газ университети директори Виктор Мартиновнинг сўзларига қараганда, Тошкент филиалида таёрланган мутахассисилар, Ўзбекистон нефт ва газ саноатини янги поғонага кўтаришнинг асосий кучи бўлишди.  

“7 йил давомида улар 300 мутахассис таёрлашга муваффақ бўлишди. Бу ердаги таълим сифати Москваникидан қолишмайди, истиқболи эса – жуда юксак” деди у.

Бироз олдин хабар берганимиздек, “Россотрудничество” раҳбари Любов Глебова ушбу анжуманда қатнашиш учун Тошкентга келганди. Любов Глебова Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу соҳада ўқиш учун Россия ОЎЮда Ўзбекистон фуқароларига қўшимча ўринлар бериш  масаласини муҳокама қилди.

Анжуман "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани", НХК "Узбекнефтегаз"ва Губкин номидаги РГУНГнинг Тошкент филиали томонидан ташкил қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0