Тошкентда янги авто магистрал. Архив сурат

Тошкент Кабел заводи орқали янги автомагистрал очилди

72
(Янгиланган 16:37 14.12.2015)
Янги йўл Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари орасидаги масофани яқинлаштиради.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Тошкентда икки туманни боғловчи янги йўл бўлаги қуриб битказилди, Газета.uz хабарига асосан.

1,5км узунликдаги олти қаторли йўл Дўрмон йўлининг давоми бўлиб, Мирзо Улуғбек ва Боғишамол кўчаларини бирлаштиради. Янги йўл Тошкент Кабел заводи ҳудудидан ва Ботаника боғи ёнидан ўтади. 

Кабел заводи орқали янги автомагистрал очилди.
Кабел заводи орқали янги автомагистрал очилди

Янги йўл бўйлаб қулай пиёдалар йўли, жамоат транспорти бекатлари қурилган. Ҳозирги пайтда йўл белгилари ўрнатилиб ва йўл-ҳаракати хавфсизлиги чизиқлари чизилмоқда.

Янги магистрал туфайли, шаҳар туманлари орасидаги масофа анча қисқармоқда. Ботаника боғи ва Кабель заводини айланиб ўтишга эҳтиёж қолмайди.

Янги магистрал қурилишига “Ўзавтойўл” ихтисослашган корхонаси жавоб беради. Йўл қурилиши ушбу йил 1 августда бошланган эди. 2015 йил давомида Ўзбекистон бўйича 94 км йўллар таъмирланди ва қайта қурилди. Ушбу мақсадларга 432 млрд сўм харажат қилинди.

Ноябр ойида маълум бўлишича, Молия вазирлигидаги республика йўл фонди учун 2016 йилда таъмирлаш ишларига, кўприк ва тунеллар қуришга 2,8 триллион сўм ажратади. Ундан 900 млрд сўм узунлиги 118 км бўлган, умумий фойдаланиш йўлларини таъмирлашга, 100 млрд. Сўм йўл техникасини янгилашга ва уни таъмирлашга йўналтирилади.

Ҳозирги пайтда республикадаги барча автомобил йўллари узунлиги 183 минг км ни ташкил қилади. Улардан 42, 6 минг километри – умумий фойдаланиш йўллари. Улар ўз навбатида халқаро, республика ва маҳаллий йўлларга бўлинади. Ўзбекистон миллий магистрали узунлиги 3 минг километрдан узун.

72