Ўзбек мигрантлари энди Жанубий Корея ва БААга йўл олишмоқда

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишМигрант ҳужжатлари.
Мигрант ҳужжатлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миграция масалалари бўйича эксперт Сергей Ткачук таъкидлашича, Россиядаги мигрантларнинг 50% мамлакат ҳудудини тарк этган. Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари энди БАА ва Жанубий Кореяга йўл олмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik, Мария Шелудякова. Россия ҳукумати мигрантларга эҳтиёж камайгани боис, 2016 йилда чет элликларга ажратиладиган квота миқдорини камайтиришга қарор қилди. Сергей Ткачук Sputnikка берган интервьюсида эса, чет элликларнинг мураккаб иқтисодий вазият туфайли Россия ҳудудини тарк этиши квоталар сони камайишига олиб келганини таъкидлади.

“Бу ерда гап, энг аввало, Россия ҳудудига виза орқали кириб келаётган чет элликлар ҳақида бормоқда. МДҲ давлатлари фуқаролари бундан мустасно. Сабаби, квота фақат виза тартибида давлатимизга кириб келаётган чет эл фуқаролари учун ажратилади”, —изоҳлайди Ткачук.

“Юқори малакали мутахассислар Россияга кўп сабаблар туфайли келмай қўйдилар. Асосий сабаблардан бири – мураккаб иқтисодий вазият. Бундан ташқари, чет эл фуқаросини ишга жалб қилиш, қийин, кўп вақтни талаб қиладиган жараён. Шу боис, кўп компаниялар чет элликларни ишга қабул қилмасликка ҳаракат қилади. Шу боис, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари эндиликда Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Кореяга йўл олишади. ”.

Россия ФМХ(ФМС) маълумотига кўра, айни вақтда мамлакат ҳудудида 1,8 миллион ўзбекистонлик фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0