Москвада қор кураш. Архив сурат

Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантлари ҳақида шартнома тузади

389
(Янгиланган 18:10 22.12.2015)
Ўзбекистон ҳукумати Россияда ўзбек меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда ишга қабул қилиш ҳақида шартнома ишлаб чиқди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон Меҳнатни ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги республика фуқароларини Россияда уюшган ҳолда меҳнат қилиш ҳақидаги шартнома ишлаб чиқиб уни Россия ҳукуматига топширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон фуқароларни Россия Федерациясида ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлар билан ишга ёллаш ҳақидаги давларлараро шартноманинг қайта ишланган лойиҳаси Россия томонига дипломатик йўллар орқали юборилди”, — дейилган муассаса хабарида.

Олдин хабар берганимиздек, Россия ва Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда меҳнат мигрантларини борасида давлатлараро шартнома таёрлашга киришишди. Томонлар бўлғуси шартнома ҳақида ўз тавсияларини билдириши ва улар янги шартнома асосига айланиши режалаштирилган эди.

Умумий ҳисобга кўра, ҳозирги кунда Россияда 2 миллионга яқин Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бор.

389