Тошкент шаҳар кўриниши. Архив сурат

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи янги тайинланди

338
(Янгиланган 11:24 29.12.2015)
Ўзбекистон ИИВ буюруғи билан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи вазифасига Баҳодир Қурбонов тайинланди.

 

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ буйруғига биноан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи вазифасига Баҳодир Қурбонов тайинланди, дейилган ИИВ тарқатган расмий хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ собиқ раҳбари Мирсамад Одилов лавозимидан бўшатилиб нафақага чиқарилган. ИИВ буйруғида лавозимидан бўшатиш сабаблари аниқ кўрсатилмаган.

Тошкент ИИББ янги раҳбари Баҳодир Қурбонов бундан олдин Ўзбекистон ИИ вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

338