Хакер иши. Архив сурат

Тошкентда теракт ҳақида ёлғон хабар тарқатиш мунособати билан жиной иш қўзғатилди

230
(Янгиланган 12:49 29.12.2015)
ИИВ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган “Самарқанд дарвоза” савдо маркази ёнида содир бўлган теракт ҳақидаги хабарни инкор қилди ва ёлғон шов-шув тарқатилиши мунособати билан жиноий иш қўзғатди.

 

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги савдо маркази ёнида собир бўлган портлаш ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилиши мунособати билан жиноий иш қўзғатди, Тошкент шаҳар ИИБ вакилининг хабарига асосан.

Душанба куни ижтимоий тармоқларда ва Telegram мессенджерида Тошкентнинг энг йирик савдо марказларидан бири бўлган, “Самарқанд  дарвоза” савдо маркази яқинида содир бўлган теракт ҳақида хабар тарқатилган эди. Республика ЖКга биноан ёзма равишда ёлғон хабарлар тарқатиш олти ойгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин. 

“Туҳмат ва ёлғон хабарларни тарқатиш мунособати билан жиноий иш қўзғатилган, текширувлар олиб борилмоқда”, — деди суҳбатдош.

Олдинроқ ЎзбекистонИИВ муассаса ахборот хавфсизлиги соҳасида фаолиятини кучайтиргани, хусусан ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда ёлғон хабарлар тарқатиш билан кураш олиб борилаётганини таъкидлаганди. 

Янги йил байрами арафасида, ижтимоий хавфсизликни кучайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилган. Одам гавжум бўладиган жойларда ИИ ва жамоат вакиллари томонидан навбатчилик уюштирилган. Тошкент шаҳри ва бошқа вилоят йирик шаҳар марказларида ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар масканлар иш тартиби соат 23:00 гача чекланди. Аҳолига Янги йил байрамини оила аъзолари билан биргаликда кутиб олиш тавсия этилди. 

 

230