Қозоғистонда қор бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишҚор бўрони туфайли қор уюмида қолган автомобиллар.
Қор бўрони туфайли қор уюмида қолган автомобиллар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг кўпгина вилоятларида сешанба куни кучли қор бўрони рўй берди. Шамол тезлиги сониясига 30 метрни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган қор бўрони ва яхвонлик туфайли Қорағанда вилоятининг Абай туманида фавқулодда ҳолат элон қилинди, Қозоғистон янгиликлари хабарига кўра.

"Абай туманида юзага келган ҳолат туфайли туман миқёсида фавқулодда ҳолат эълон қилинди”, — дейилади Қорағанда вилоятининг Фавқулодда Ҳолатлар Департаменти хабарида.

Муассасада  таъкидлашларича табиатдаги “носозликлар” натижасида, Қорағанда вилоятининг республика ва вилоят миқёсида аҳамиятга молик автомобил йўлларида мураккаб вазият рўй берган. Қор уюмлари вужудга келиб, транспорт воситалари тирбандликларда қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Туман маъмурияти ходимлари трассаларда тирбандликларда туриб қолганларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда. Фураларда ташилаётган жониворларга ҳам емиш етказиб бериляпти.

ФҲД маълумотига кўра, 23декабрдан 28 декабрга қадар об-ҳаво кескинлашуви натижасида Қорағанданинг фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган “112” телефон рақамига аҳоли томонидан 5 мингга яқин қўнғироқлар бўлган.

Шу пайтгача, 337та енгил ва юк машиналари, 20 та автобус, 188га яқин киши, шу жумладан 10 нафар бола қор уюмларидан қутқарилган. 365 нафарга яқин киши эвакуация қилинган.

Остона аэропортида иккита рейс кечиктирилди. Қорағанда вилоятида ўнта йўловчиларни ташувчи поезд ҳаракати тўхтатилди. Остона шаҳрида мактабнинг 1-9 синф ўқувчилари учун машғулотлар бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0