Москва мусулмонлари Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлашади

© Sputnik / Глеб Киселев / Медиабанкка ўтишМосква Жоме масжиди
Москва Жоме масжиди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москванинг Крокус Сити Холл кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтадиган "Мавлид-ан-Наби. Кўнги суҳбати” тадбирида муфтий Равил Ғайнуддн, Татаристон президенти Рустам Миннихонов ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировла келиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган кунига бағишланган тадбир "Мавлид-ан-Наби. Кўнги суҳбати” тадбири бугун, якшанба куни Москванинг Крокус Сити Холл кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади, Россия Муфтийлар кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра.

Ушбу тадбирда Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддн, Татаристон президенти Рустам Миннихонов ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировла келиши кутилмоқда.

Байрам меҳмонларига Муҳаммад пайғамбарга бағишланган театр намойиши бўлиб ўтади. Намойшда 40дан зиёд артистлар иштирок этади, бош ролда таниқли кино ва театр актери — Марат Башаров.

“Биз бу йил ушбу байрам кўзгусида замонавий муаммоларни намойиш этмоқчимиз ва шу билан дин, диний эътиқод ва ақидалар бугунги кунда ҳам жуда муҳим эканлигини кўрсатмоқчимиз”, — деди Ренат Абянов, тадбий сценарий муаллифи.

Байрам концертида рус тилига таржима қилинган диний қасидалар – Нашидлар куйланади. Мусиқали ижролар таниқли эстрада артистлари ҳамда “Голос Дети” конкурси финалисти Саида Мухаметзянова ҳам қатнашади.

Москва жомеъ масжидида Қурбон Ҳайит - Sputnik Ўзбекистон
Москва жомеъ масжидида Қурбон Ҳайит

Байрам тадбирида Муҳаммад пайғамбарнинг соч толаси ҳам оммага намойиш қилинади. Ҳозирги кунда ушбу табаррук ёдгорлик Москва Жоме масжидида сақланмоқда.

Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган куни мусулмон жамолар томонидан ушбу ойнинг турли кнларида нишонланиши мумкин. Ҳар бир жамоа ушбу байрамни қайси кунда нишонлашни ўзи ҳал қилади. Байрамда, одат бўйича мусулмонлар ҳадислар ўқийди, бир-бириникиги меҳмонга боради ва совғалар билан алмашади.

 

Янгиликлар лентаси
0