Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида

Oбуна бўлиш
Тошкент – нон шаҳри дегани рост. АҚШ аналитика маркази ўтказган изланишга кўра, Ўзбекистонда, аҳоли эҳтиёжидан 13 баравар зиёд озиқ-овқат етиштирилар экан.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. АҚШнинг The Economist Intelligence Unit изланишлар маркази ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда озиқ-овқат “хавфсизлиги” рейтингида дунёда 64 ўринни эгаллади. Бир йил олдин Ўзбекистон 75 ўринда эди.

Рейтинг ҳисоблашда мутахассислар мамлакатдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи, ҳажми ва сифатини ҳисобга олишди. Умумий дунё рейтингида 109 мамлакат қатнашди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон 64 ўринни эгаллади. Ўринлар мамлакатда етиштирилаётган озиқ-овқат нархи, ҳажми ва сифатига қараб белгиланади. Келинг улар билан батафсил танишиб чиқайлик.

Озиқ-овқат нархи бўйича Ўзбекистон 57 ўринда. Демак 109 дунё мамлакталари билан солиштирганда, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи — ўртача, арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. 

Озиқ-овқат ҳажми бўйича Ўзбекистон 65 ўринда. Изланувчилар фикрига кўра Ўзбекистонда, аҳоли сонига кунига 39 000 калория озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилар экан. Ваҳоланки, олимлар фикрига кўра 18-40 ёшли эракак киши учун кунига 3000 калория истеъмол қилиш етарли. Демак, Ўзбекистон ўз аҳолисидан 13 баравар кўп аҳолини боқиши ёки катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин.  

Учинчидан,  озиқ-овқат маҳсулотлари сифати. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон — 83 ўринда. Шу ўринда, бизда нега бундай, ахир Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари жуда юқори сифатли эканини биз яхши биламиз-ку, деган савол туғилди. Афсуски, америкаликлар ушбу кўрсаткични маҳсулотларнинг ҳақиқий сифатига қараб эмас, балким крахмалсиз маҳсулотлар сони, парҳез таомлар хилма-хиллиги, ўғитлар ишлатилиши устидан назорат ва миллий озиқ-овқат стратегияси каби, иккиламчи кўрсаткичлар ёрдамида ҳисоблаган.

Ушбу рейтингда МДнинг бошқа давлатлари ҳам киритилган, Қозоғистон (56 ўрин), Тожикистон (88 ўрин) ва Россия (43 ўрин).

Биринчи ўринда эса АҚШ, Сингапур, Ирландия, Австрия ва ҳо казолар.

 

Янгиликлар лентаси
0