Яндекс ва Google – ОАВга тенглаштирилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтиш"Яндекс" корхонаси офиси
Яндекс корхонаси офиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун бўйича Яндекс, Google, Rambler, Mail.ru каби йирик ахборот - агрегаторлари ОАВга тенглаштирилад ва шубҳали ёки ёлғон маълумот тарқатгани учун жавобгарликка тортилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Россия Давлат Думасида Яндекс, Google, Rambler ва Mail.ru каби йирик интернет ахборот — агрегаторларини ОАВга тенглаштириб уларни ёлғон маълумот тарқатгани учун жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда, деб хабар берди РИА Новости "Коммерсант" маълумоти асосида.

Янги қонун лойиҳаси “Ахборот ва ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш ҳақида”ги қонунга ва Маъмурий жавобрҳгарлик кодексига ўзгаришлар киритишини кўзда тутган. Керакли ўзгаришлар аллақачон Дума муҳокамасига киритилди. Янги қонун фойдаланувчилар сони суткасига 1 миллиондан зиёд бўлган ахборот-агрегаторларини ОАВга тенглаштиришни кўзда тутган. Роскомнадзорга шундай сайтлар реестрини тузиш топширилди.

“Янги қонун ахборот-агрегаторларини улар тарқатаётган маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текширишга мажбурлайди, ҳаттоки бундай ахборот манбаи ОАВ бўлса ҳам.

Ундан ташқари янги қонун, агрегаторларни давлат назорат органлари талабига кўра,  суд қарорисиз, бундай маълумотларни  йўқ қилишга мажбурлайди…  Яна, ахборот – агрегатори миллий юридик шахс бўлиши шарт. Унинг молияси таркибида фақат 20% гача чет эл сармояси бўлиши мумкин”, — деб хабар бермоқда “Коммерсант” нашри.   

Қонунчилар сўзларига қараганда, бугунги кунда ахборот-агрегаторлари янгиликлар тарқатишда оммавийлиги бўйича ОАВдан ҳам кучли. Шунинг учун, “Уларнинг жавобгарлиги ҳам ОАВникидек бўлиши шарт”, — деб ҳисоблайди янги қонун муаллифлари.  

Давлат Думаси вакилининг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳа таъсирига 30 йирик ташкилот тушади, улар орасида: Яндекс, Mail.ru, Google, Rambler, ВКонтакте, Спутник, Facebook, Twitter ва бошқалар.

Яндекс матбуот хизмати айтишича, қонунга ушбу ўзгаришлар киритилса "Яндекс.Новости" хизмати ўз фаолиятини давом эттира олмайди.

Ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиб, янги қонунга мослашиш учун ташкилотларга олти ой муҳлат берилади.

Агар агрегатор Роскомнадзор талабига биноан ишончсиз маълумотларни олиб ташламаса, жаримага тортилади. Жисмоний шахслар учун жарима 400 минг рубл, юридик шахслар учун – беш миллион.

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПользователь за ноутбуком
Пользователь за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон
Пользователь за ноутбуком
Янгиликлар лентаси
0