ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Beeline алоқа оператори Тошкент автомобил-йўллар институти, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Тошкент давлат аграр университети ва Беньков номидаги бадиий санъат ва рассомчилик коллежида Wi-Fi хизматини йўлга қўйди.
Компания матбуот-хизмати хабарига кўра, ушбу хизматдан Beeline абонентлари фойдаланишлари мумкин. Тариф нархи соатига 50 цент, трафик чекланмаган.
Beeline Тошкентдаги учта олийгоҳда Wi-Fiни ишга туширди
© Sputnik / Илья Питалев
/ Oбуна бўлиш
Wi-Fi тармоғидан махсус тариф бўйича фақатгина Beeline абонентлари фойдаланишлари мумкин.