Ўзбекистонда итларга валюталарни излаб топиш ўргатилмоқда

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишКинология хизмати итлари
Кинология хизмати итлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Контрабанда ва божхона қоидабузилишларига қарши курашишда самарали воситалардан бири бу шубҳасиз кинология хизматидир.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Миллий кинология марказида итларга валюталарни излаб топиш ўргатилмоқда, деб хабар қилган "Даракчи" нашри.

Жорий йилда ташкил қилинганига 20 йил тўлган Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида итларни ўргатиш бўйича 6 спецификация мавжуд: наркотик ва портловчи моддаларни, қурол ва ўқ-дориларни излаб топиш, излаш-қутқариш, ҳимоя қилиш-қоровуллик ва изларни қидириш хизмати, «Антитеррор» хизмати.

Шунингдек, «итбоп» ихтисосликлар рўйхатига пул купюралари (валюталар)ни излашни киритиш устида ишлар олиб борилмоқда, дейилган хабар матнида.

Марказда махсус тренажёрлар ва синфхоналар, қарийб 600 кв.метр майдонга эга бўлган усти ёпиқ ўқув-дрессировкалаш павильони, усти очиқ ўқув — дрессировкалаш мажмуаси, юк ва енгил автомашиналар, автобуслар, темир йўл вагони, самолёт ва теплоходнинг ўқув макетлари қўйилган майдончалар, шунингдек ўхшатиб қурилган аэромажмуалар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0