Лола Исламовна Каримова-Тилляева

Лола Каримова - ўзбек эканлигимдан мағрурланаман

1341
(Янгиланган 00:13 12.08.2016)
Лола Каримова 21 асрда инсон қайси миллатга мансублиги ҳақидаги савол бериш - нодонлик деб атади, ва ўзбек миллатига мансублигидан мағрурланиши айтди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг кичик қизи, Лола Каримова ўзининг ўзбек миллатига мансуб эканлиги билан мағрурланиб, ирқчилик ва миллатчилкни "ваҳший" ҳислар деб атади.

Бу ҳақида Лола Каримова ўзининг Instagram саҳифасида шундай ёзади (таҳририят таржимаси):

"lola_tillyaeva… Одамлар тез-тез менинг, турмуш ўртоғимнинг ва болаларимнинг миллати нима эканлиги билан қизиқаётганини, бизнинг қай биримиз, ким томонидан қанчалик ўзбек эканлигимизга баҳо бераётганини эшитаман. Бу саволда, мен ўрганиб қолган, ҳавасаки қизиқувчанлик билан бир қаторда,  мен учун бутунлай ёт бўлган, ваҳший хусусият — миллатчилик аломатлари ҳам бор. XXI асрда бундай савол беришнинг ўзи нодонлик.

Кўпчилик қизиқаётган ушбу саволга жавоб беришга қарор қилдим. Менинг жавобим шундай:

Мен, ўзбек эканлигимдан, мағрурланаман.

Ўз давримнинг ва ўз миллатимнинг маҳсулиман. Қандай?

• Иккинчи Жаҳон уруши вақтида ва ундан кейин ўнлаб миллат вакилларини, ўз жигарбандларидек кутиб олган мана шу Ер ва унда яшаётган миллат вакилиман;  

• Орасида ҳеч қачон ирқчилар бўлмаган, бошқа миллатларга кўнгли очиқ бўлган, улар билан фойда асосида эмас, севги асосида турмуш қурган миллат вакилиман. Белоруссиялик қизга уйланган менинг Фарғоналик ўзбек бобом каби. Уларнинг ҳаёти осон кечмаган, лекин жуда қизиқ бўлган. Улар биргаликда очлик, совуқ ва йўқотишларни бошдан кечирган бўлсада, ўзаро севги ва ҳурматни йўқотмаган. Урушдан бир неча йил ўтиб менинг бобом бувимни кичик қизчаси (менинг онам) билан бирга ўз она ери — Қувасойга олиб келган. Бувим ўз онаси ва синглисини ҳам бирга олиб келган. Улар Водийда бир умр яшаб, ўша ердаги насронийлар мозорига кўмилган. Унинг ёнгинасидаги мусулмон мозорида эса, менинг бобом – Акбар Султонович кўмилган. Ушбу икки қабристон бир тепалик устида жойлашган, уларнинг ораси жуда яқин. У ердан менинг болалигим шаҳри – кичкина ям-яшил Қувасойга жуда чиройли кўриниш очилади.

Уларнинг ҳаммаси — ҳозир ўша ерда, бирга…  

• Мен ўзимни, бошқаларга доимо ҳурмат ва дўстона нигоҳ билан қараган миллат вакили деб биламан. Асрлар давомида Буюк Ипак Йўли чорраҳасида яшаган миллатдан бошқа қанақа мунособат кутиш мумкин;

•Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Қўқон, Фарғона каби шаҳарларни барпо қилган ва ўзининг яратувчанлик руҳи билан дунё цивилизациясига улкан ҳисса қўшган миллат вакилиман;" 

For English see comments' section below. Ўзбек тилида қуйидаги шарҳда ўқинг.Я часто слышу о том, как люди интересуются моей национальностью, национальностью моих детей, моего супруга, пытаются оценить кто насколько узбек и по какой линии. По-мимо праздного любопытства, к которому я вполне привыкла, в этом присутствует некрасивый оттенок дикого для меня качества, национализма, и в XXI веке это звучит, на мой взгляд, глупо и невежественно. Я решила ответить на этот вопрос, так жарко интересующий многих. Ответ мой таков: Я горжусь тем, что я узбечка. Продукт своего времени и продукт своей нации. Какой? • той нации, проживающих здесь людей, чья Земля и чей народ приютили, как родных десятки национальностей во время и после Второй Мировой войны; • именно той нации, чьи люди никогда не являлись расистами и были открыты к другим народам, заключая браки, основываясь не на выгоде, а на чувстве любви, как например, моя бабушка белоруска и мой дедушка ферганский узбек, прожившие очень непростую, но интереснейшую жизнь. Пройдя голод, холод и лишения, но пронеся главное — чувства уважения и любви. Через несколько лет после окончания войны он (мой дедушка) привёз её (мою бабушку) уже с маленькой дочкой (моей мамой) в свой родной Кувасай. А она (моя бабушка) привезла с собой свою маму (мою прабабушку) и сестру, которые прожили в Долине всю жизнь и похоронены там же на христианском кладбище, которое находится рядом с мусульманским, где покоится мой дедушка Акбар Султанович. Эти два кладбища в городе, разделённые лишь номинально небольшим расстоянием, находятся на одном холме, откуда открывается красивый вид на город моего детства, маленький зелёный городок Кувасай. И там они сейчас вместе… • я считаю себя потомком той нации, чьим отношением к другим было уважение и дружелюбие, ведь невозможно представить другого отношения у народа, испокон веков находившегося на перекрестках Шелкового Пути; • нации, возводившие города, такие как Самарканд, Бухара, Хива, Ташкент, Коканд, Фергана. Людей, которые внесли неоценимый вклад в развитие мировой цивилизации своим созиданием; ➡️➡️⬇️⬇️

Фото опубликовано Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva) Авг 11 2016 в 3:15 PDT

 

 

 

1341