Ўзбекистон чегарачи ҳарбийлари. Архив сурат

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарани вақтинча ёпди

202
(Янгиланган 10:46 22.08.2016)
Тегишли чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан киритилганилиги айтилмоқда. Учинчи давлат фуқароларига ушбу чекловлар таъсир этмаслиги қўшимча қилинган.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллик байрамига тайёргарлик арафасида Қирғизистон билан чегарани вақтинча ёпди, деб хабар қилган Қирғизистон давлат чегара хизматининг матбуот-хизмати вакили.

"Ўзбекистон 22 августдан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасидаги назорат пунктларини ёпди. Учинчи давлат фуқаролари чегарадан одатий тартибда ўтказилади", — деб хабар қилган манба.

Хабарда таъкидланишича, шунингдек, ўз юртига қайтиб келаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига чегарани кесиб ўтишларига рухсат берилади.

202