Ислом Каримов. Архив сурат

Ислом Каримовга тилак: Юртбошимиз тўрт мучасин бут қил яна!

5195
(Янгиланган 12:00 30.08.2016)
Президентни қўллаб-қувватлаб ёзилган мактублар Sputnik Ўзбекистон таҳририятига тинимсиз келиб турибди.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан бутун мамлакат халқи унинг тезроқ соғайишини тилаб ижтимоий тармоқларда ўз хабарларини қолдиришни бошлашди. Президентни қўллаб-қувватлаб ёзилган мактублар Sputnik Ўзбекистон таҳририятига ҳам тинимсиз келиб турибди. Президентга атаб Алия Темурийзода қуйидаги шеърни, Муаззам Иброҳимова эса ўз тилакларини юборган.

Ёруғ олам тургунича тургин, Бобо!
Юрагимнинг кўзёшлари тинмай қолди,
Умрим на тун, кундузлигин билмай қолдим,
Уйгинангда тўй бўляпти, тур, Бобожон,
Сенсиз дилга хуррамлик ҳам сиғмай қолди…
Кўзларингни оч, Бобожон, оламга боқ —
Осмон қадар кўтарилган Сенинг байроқ!

Қара, сени кутаяпти ёрқин ҳаёт —
Давлатингга ўзинг бош бўл, топиб сабот!
Атроф тўла — дуойингга очиқ кафтлар,
Сиҳатингни кутаётган янги авлод!
Улар ҳалол меҳнатингнинг ҳосиллари,
Улар билан давом этгин мақсад сари!

Ғийбатларга йўл қолдирма, элнинг беги!
Ўзбек ҳали минг йил яшар, ўлмас, дегин!
Тилларини тишлаб қолсин, думин қисиб,
Мум тишласин ҳаракат-у озодлиги!
Ўрнингдан тур, қаддингни тут, тур, Бобожон!
Бизлар каби соғ-навқирон юр, Бобожон!

Фисқ-у фасод тарқатмасин кас-алдоқчи,
Соғай, Бобо, истиқлолга ўзинг соқчи!
Сен келтирган эрк шукҳидан нурманд қизинг —
Ўзбек номин дунёларга кўрсатмоқчи!
Бизлар билан олға-олға юргин, Бобо!
Ёруғ олам тургунича тургин, Бобо!

Ё, Худойим!
Асра уни юрти учун!
Ёмон қолиб, дардни унга бердинг нечун?
Милён-милён фарзандига қайтар уни —
Уйимизда тўй бўляпти ахир бугун!
Ўзинг билгувчисан, Аллоҳ, шафқат қилгин,
Унга минг йил умр бериб, Давлат қилгин!

Бир-ярим кун хаста бўлар тирик жонмиз,
Уни севдинг — биз қулларинг тинч-омонмиз…
Ҳурлигимиз байроғини тутқизганинг —
Ислом Бобо борки, биз ҳам қаҳрамонмиз!
Бутун дунё ҳавас қилган юрт қил яна,
Юртбошимиз тўрт мучасин бут қил яна!

Ўтинаман, ёлвораман, Парвардигор,
Менинг бори умрим унга бериб юбор!
Унга умр керак, мен-чи — бир пул,
Унинг тугамаган буюк ишлари бор!
Мағфират қил ва шафқат қил, Яратганим,
Яна минг йил юртбош бўлсин Бобом маним!

Юрт тинчлигини сақлаб, шундай даҳшатли холатларни кўрсатмаётганингиз учун ҳам дуодаман. Оналар дуода! Бирор ҳандақ ичида қурол ушлаб ётмаган, осилиб, отилиб кетмаётган оталар дуода! Бомбаларсиз осмон остида қувнаб яшаётган болажонлар дуода! Шу гўдакларнинг иқболи, келажаги учун яшаётган болажон халқингиз дуода!

5195
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)