Тошкентда байрам тадбири. Архив сурат

1 сентябрь куни байрам тадбирлари Тошкентнинг қайси ҳудудларида ўтказилиши эълон қилинди

603
(Янгиланган 14:51 30.08.2016)
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12та нуқтасида ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июлидаги 122-ф-сонли фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан 2016 йил 1 сентябрь куни соат 11:00дан 18:00гача пойтахтдаги хиёбон ва истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган халқ сайили ҳамда байрам тадбирлари режаси тасдиқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида маълум қилинган.

Эълонга кўра, байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлар қуйидагилардир: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек, Фурқат, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғлари, Тошкент ҳайвонот боғи, Ўзбекистон Давлат цирки,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази, “Бахт диёр” гузари олди майдонлари, “Локомотив”, “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғлари.

603