ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Синоптиклар башоратига кўра, ушбу ҳафта охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 36-37 градусга ёки ундан ҳам юқорига кўтарилиши кутилмоқда.
Қашқадарё, Сурхондарё, Навои ва Бухоро вилоятларида кундузги ҳарорат 39 градусга чиқиши, тунда эса 15-20 градус даражасида қолиши кутилмоқда. Тошкент вилоятида ҳаво 36 градус даражасида сақланиб қолади.