Чегара назорат пункти. Архив сурат

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари чегарани кўздан кечиришди

333
(Янгиланган 14:49 20.09.2016)
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра ушбу текшириш мавжуд бўлган келишмовчиликларга ўзаро қабул қилиш мумкин бўлган ечим топиш мақсадида амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш делегациялари икки мамлакат орасидаги чегаранинг 23 қисмини кўздан кечириб  чиқишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирлиги олдин ўзбек-қирғиз чегарасини текшириш мавжуд бўлган келишмовчиликларга ўзаро қабул қилиш мумкин бўлган ечим топиш мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эди.

"2016 йилнинг 14-20 сентябр кунлари Жалолобод ва Ўш шаҳарларида келишилган тартибда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш делегациялари ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Делегациялар биргаликда икки мамлакат орасидаги давлат чегарасининг 23 бўлагида дала тадқиқотлари ўтказишди”, — дейилган ТИВ хабарида.

Матбуот хизматига кўра, ўтказилган текширувлар натижасига кўра протокол имзоланди.

Собиқ СССР тарқалиб кетганидан кейин Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги чегаранинг ¼ қисми делимитация қилинмасдан қолган. Ушбу сабаб чегарада доимий равишда можаролар келиб чиқишига олиб келмоқда. Охирги уч йил давомида чегаранинг ушбу бўлагида қурол ишлатилган ўнлаб кўнгилсиз ҳодисалар юз берди.

2015 йилда Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлганидан кейин ушбу давлат чегараси Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган ушбу иттифоқнинг жанубий қирғоғига айланган.

333