Тошкентда кимлар прописка қилиниши мумкинлигига ойдинлик киритилди

Oбуна бўлиш
Илгари доимий пропискада бўлганларнинг барча яқин қариндошлари, яъни ота-она, ака-ука ёки опа-сингиллари ҳам пропискадан ўтишлари мумкин эди.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати”га ўзгартишлар киритилди, деб хабар беради nuz.uz.

Ўзгартишлар 2016 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ киритилди.

Ажрашган тошкентликлар пойтахт рўйхатидан чиқарилади

Унга кўра, пойтахт ҳудудида прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлганлар доираси торайди. Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг фақат эри ёки хотини, вояга етган турмуш қурмаган фарзандлари, ўзаро ва (ёки) илгариги никоҳдан дунёга келган вояга етмаган фарзандлари ҳамда асраб олинган фарзандларигина доимий пропискадан ўтишлари мумкин бўлади.

Илгари доимий пропискада бўлганларнинг қариндошлари, яъни ота-она, ака-ука ёки опа-сингиллари ҳам пропискадан ўтишлари мумкин эди.

Янгиликлар лентаси
0