Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Ислом Каримов хотирасига "Сиздан озод ва обод Ватан қолди" тадбири ўтказилди

2415
(Янгиланган 16:13 01.10.2016)
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир ўтказилди

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Тадбирда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Тошкент шаҳри ва вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасаддилари ва ходимлари, фаоллар ҳамда таниқли сиёсатшунос ва олимлар иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда федерация матбуот-хизмати.

"Сиздан озод ва обод Ватан қолди" деб номланган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллик тарихи Биринчи Президент Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ эканлиги эътироф этилди, дейилади хабарда.

Тадбир ташкилотчилари томонидан Мустақиллик ҳеч кимга қарам бўлмасдан, миллий манфаатлар, узоқ ва давомли мақсадларни кўзлаб яшаш ва меҳнат қилиш имконини бергани, бундай юксалишлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган ўзига хос ва ноёб тараққиёт йўл – "ўзбек модели" самараси эканлиги, шу асосда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли ўзбек иқтисодиётининг барча тармоғи жадал ривожланаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек халқини нафақат мустақилликка олиб чиққани, балки уни мустаҳкамлаш йўлида бутун борлиғини бахшида этгани алоҳида таъкидланди.

Мустақиллик туфайли ўзбек халқи ўзлигини топгани, дунёда ўз ўрнига эга бўлгани, бугун Ўзбекистон байроғи халқаро майдонда, жаҳон ареналарида ҳилпираганда кўксимиз ғурурга тўлиши, буларнинг барида Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Истиқлол асосчиси бўлган Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон тараққиёти, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар мангуликка муҳрланиб қолади.

2415
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

10
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

10
Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 51 мингдан ошди

45
(Янгиланган 10:08 20.09.2020)
Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 243 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 235 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 429 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 47 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

45
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси