Татьяна ва Лола Каримовалар Минор масжидини зиёрат қилишди

Татьяна ва Лола Каримовалар Минор масжидини зиёрат қилишди

1119
(Янгиланган 18:55 12.10.2016)
Зиёрат сўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покларига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга "Минор" масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова 2016 йил 10 октябр куни Тошкент шаҳрида қад ростлаган "Минор" жоме масжидини зиёрат қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайтига таянган ҳолда кун.уз хабар берган.

Ушбу масжид Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевосита тавсиялари ва ташаббуслари билан 2013 йил 29 июлда Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида бунёд этилган. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримоваларни ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олишди. Зиёратчилар даставвал масжидга ўзгача кўрк бағишлаб турган фаввора ва ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди. Шунингдек, масжиднинг ички ҳовлиси, ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги маъмурияти хонаси ва масжид хоноқохини зиёрат қилишди.

Татьяна и Лола Каримовы посетили мечеть Минор
Татьяна и Лола Каримовы посетили мечеть Минор

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов масжиднинг қурилиш тарихи, масжид сиғими, юртимизнинг турли вилоятларидан келаётган зиёратчиларнинг юртимиз ва яқинда вафот этган юртбошимиз ҳақларига қилаётган дуоларини айтиб ўтди. А.Турсунов масжиднинг қурилиши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов жанобларининг ташабуслари билан чиройли ва кўркам ҳолга келтирилганлигини, ушбу қилинган барча ишлар таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Татьяна и Лола Каримовы посетили мечеть Минор
Татьяна и Лола Каримовы посетили мечеть Минор

Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримовалар "Минор" масжидига қилган зиёратларидан мамнун бўлганликларини билдириб, биринчи Президентимизнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисвани масжид жамоасига ҳадя қилишди. Ушбу кабапўшнинг қадри яна шу билан баландки, ушбу кисва бир йил давомида Кабайи Муаззама ичида сақланган.

Татьяна и Лола Каримовы посетили мечеть Минор
Татьяна ва Лола Каримовалар Тошкентдаги "Минор" масжидини зиёрат қилишди

Зиёрат сўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покларига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга "Минор" масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди.

1119
Аллея на Ганге

Оқилов болалар орасида ҳам коронавирус билан касалланиш кўпаётганини маълум қилди

36
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзосининг сўзларига кўра, ҳозирда педиатрик койкалар захираси тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда ҳам болалар орасида коронавирус билан касалланиш ортаётганини маълум қилди.

“Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини ҳам тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ 17 сентябрь куни Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланган буён биринчи марта 11 ёшли бола вафот этгани маълум бўлганди.

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро 5 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси,  икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

36
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

26
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

26