Узбекский плов

Ўзбекистон - МДҲнинг энг олийҳиммат ва саховатли мамлакати

828
(Янгиланган 10:32 26.10.2016)
World Giving Index 2016 – Жаҳон сахийлик индексида Ўзбекистон шарафли 11 ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Жаҳон рейтингида биринчи ўринни Мьянма эгаллади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси Charities Aid Foundation маълумотларига асосланиб.

Иккинчи ўринда – АҚШ, учинчи ўринда – Австралия. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Янги Зеландия ва Шри Ланка. Улардан кейинги ўринларда: Канада, Индонезия, Буюк Британия, Ирландия, БАА. 11 ўринда – Ўзбекистон, МДҲ мамалкатлари орасида биринчи. 15 ўринда – Туркманистон.

Рейтингда кўрсатилишича, Ўзбекистонликларнинг 67% — муҳтож бўлган нотаниш одамга ёрдам кўрсатишга таёр, 62% — доимий равишда хайрия фондларига пул ўтказиб туришади, 27% эса – кўнгилли равишда хайрия ишлари билан шуғулланишади.

Ўзбекистонга қўшни бўлган бошқа мамалктлар эса анча орқада қолиб кетишган. Масалан, Қирғизистон – 34, Афғонистон – 78, Тожикистон – 87, Қозоғистон – 96,  Арманистон ва Озарбайжонлар – 130, 131 ўринларда.

Белоруссия – 100 ўринда, Украина – 106, Россия эса — 126 ўринга жойлаштирилган. Энг охирги 140 ўринда – Хитой жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, CAF фондининг ушбу сўрови Gallup компаниясининг бутун дунё аҳолиси орасида ўтказилган сўровлари натижаларига кўра белгиланган. Сўровда дунёнинг 140 мамлакатидан 148 минг киши иштирок этган.  

Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни уч кўрсаткичнинг ўртача қиймати билан белгиланади:

  • Хайрия фондларида тўпланган маблағлар ҳажми
  • Фуқароларнинг хайрия тадбирларида қатнашиши
  • Нотаниш одамларга ёрдам кўрсатиш 

Шуни тан олиш керакки, хайрия ишлари яхши ривожланган мамлакатларнинг кўпи – оғир иқтисодий аҳволда. Ушбу рейтингнинг энг юқори 20та ўринида — фақат 5 та ривожланган мамлакат ўрин олган. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкин-ки, саховать ва мурувват даражаси табий офат ва бошқа фалокатлар билан боғлиқ.

Масалан, Ироқ ва Ливияда ҳарбий можаролар давом этаётганига қарамасдан – олийҳимматлик ва саховат даражаси жуда юқори ўринда сақланиб қолган. 2015 йилда кучли ер қимирлаш содир бўлган Непалда ҳам вазият шундай.

Рейтинг шуни кўрсатадики — фуқаро урушлари, табиий офатлар юз берган мамлакатларда саховат  ва олийҳимматлилик даражаси кескин кўтарилар экан. Фақат қийинчилкни ўз бошдан кечирган одам – ушбу хайрия ва мурувват ишларининг қанчалик муҳим эканини тушунади.  

828

Ўзбекистонда коронавирусдан 15-бемор вафот этди

286
(Янгиланган 18:08 31.05.2020)
Коронавирус аниқланган 63 ёшли пойтахтлик аёл ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 15-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари  назоратида бўлган. Белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

286

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3600 тага яқинлашди

194
Сўнгги 7 соат ичида яна 29 кишида коронавирус тасдиқланди. Уларнинг аксарияти карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

194

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0