Ўзбекистон чегараси

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари чегара масаласини келишиб олишди

487
(Янгиланган 17:47 01.11.2016)
Ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. 22-31 октябр кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинди.

Хабарда айтилишига кўра, учрашув чоғида Давлат чегара чизиғининг 49та участкаси бўйича қўшма дала текширувлари ўтказилди ва позициялар келишиб олинди.

Жениш Разаков. Архив сурат
Пресс-служба правительства / Сабыр Аильчиев

“Учрашув 26 октябр кунидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти руҳида бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдорлигини таъкидлаган эдилар”, дейилади хабарда.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.

487