Каримов номидаги хиёбон

Каримов номли хиёбон: сиёсий ишора ва ҳурмат белгиси

620
Ислом Каримовга аталган ёдгорлик ўрнатиладиган жой билан танишиш учун Москвага бир гуруҳ ўзбек ҳайкалтарошлари етиб келишди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik, Мария Шелудякова. Москва ҳукуматининг шаҳардаги хиёбонлардан бирига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш ҳақидаги қарори Ўзбекистонга нисбатан дўстлик белгиси ҳисобланади, бироқ айрим москваликлар бу қарорни ижобий қабул қилишмади.

Ўзбекистон элчихонаси яқинидаги Большая Полянка кўчасидаги хиёбон Ислом Каримов номи билан атала бошланди. Илгарироқ Москва мэри сайтида Россия ва Ўзбекистоннинг фан ва маданият арбоблари мана шундай таклиф билан чиққанликлари хабар қилинганди. Sputnik мухбири Большая Полянка кўчасидаги 39- ва Казачий переулок кўчасидаги 13-уйлар орасида жойлашган Ислом Каримов хиёбонида бўлиб, пойтахтликларнинг бу борадаги фикрларини билишга қизиқди.

Бу Москва марказида жойлашган, шаҳардаги ўнлаб хиёбонларга ўхшаб ҳеч нарсаси билан ажралиб турмайдиган оддий хиёбонлардан бири. Хиёбонда дарахтлар ва улар остида скамейкалар бор холос. Бироқ тез орада ҳаммаси ўзгаради – хиёбон ўртасида Ўзбек етакчисига ёдгорлик ўрнатилади, хиёбоннинг ўзи эса ободонлаштирилади.

Аксарият шаҳарликлар бу номланиш асосга эга, чунки хиёбон яқинида Ўзбекистон элчихонаси жойлашган деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, мухбир сўровида қатнашганларнинг айримлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни юқори баҳолашди. Аммо хиёбонни рус адабиёти ёки сиёсат вакили номи билан аташ лозимлигини айтганлар ҳам топилди.

"Ислом Каримов, шубҳасиз етук сиёсат арбоби. Лекин у кишининг бу ерга қандай алоқаси борлигини тушунмадим", — деди ўткинчилардан бири.

Ўлкашунос, "Архнадзор" жамоатчилик ҳаракати координатори Константин Михайлов буни шундай изоҳлади.

"Шаҳарликлар ном бериш муҳокамаларида иштирок этишмайди, — деди Константин Михайлов. — Улар шунинг учун бундай ҳолатларга салбий фикр билдиришади. Турли хизмат ва порталлар орқали сўровнома ўтказиш, овоз беришни ташкил қилиш мумкин эди. Акс ҳолда бундай салбий фикрлар келиб чиқаверади".

Москвашунос Сергей Кайдашев ўз навбатида бу масала сиёсий характер касб этишини ва бунга Россия-Ўзбекистон муносабатлари нуқтаи назаридан қараш кераклигини таъкидлади.

"Хиёбон, парк, кўча ва майдонларни Россия пойтахтига бевосита алоқадор шахслар номи билан аташ яхшимас. Лекин бошқа томондан Москва замонавий Россия ҳаётининг қомусига айланган шаҳардир, — деди Кайдашев. — Москвадаги кўплаб кўча ва майдонлар хориж сиёсатчилари номи билан аталади. Кўчалар Москва тарихи билан боғлиқ ҳолда номлангани яхши, лекин бугунги кунда янгича қарашлар пайдо бўлмоқда".

Бунинг устига, деди ўлкашунос, юридик масала ҳам бор. Қонунга кўра кўча ёки майдонни тарихий шахснинг номи билан аташ учун унинг вафот этганига ўн йилдан ошган бўлиши керак, деди Кайдашев.

"Лекин менимча кўча ва хиёбонларни номлаш тарих соҳасидан сиёсат соҳасига ўтмоқда", — деди у. — Ислом Каримов Москва билан бевосита боғлиқ эмас, лекин, Россияга ташрифлари чоғида элчихонада бўлган. Мана шу факт ҳал қилувчи ролни ўйнаган бўлса керак".

Россия давлат гуманитар университетининг сиёсий социология кафедраси доценти Максим Артемьев ҳам ушбу қарорнинг қабул қилиниши сиёсат, Россиянинг Ўзбекистон билан дўстлигини мустаҳкамлаш зарурияти билан боғлиқ эканлигини билдирди.

"Истиқболда Москва аҳолисининг бу қарорга нисбатан кескин қаршилиги кутилмайди. Братеево метро станцияси номи Олма-Ота шаҳри номига ўзгартирилганида ҳам норозилик билдирилмаган. Бу аҳоли ўртасида норозилик уйғотадиган ёки жамоатчилик мунозарасини келтириб чиқарадиган хабар эмас", — деди Артемьев.

Ислом Каримовга аталган ёдгорлик ўрнатиладиган жой билан танишиш учун Москвага бир гуруҳ ўзбек ҳайкалтарошлари етиб келишди. Ўзбекистон томонидан Москвага тақдим этиладиган ёдгорлик варианти республика ҳукумати ва марҳум Президентнинг оила аъзолари иштирокида танлаб олинади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни вафот этди ва ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

620
Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

121
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

121
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Глаз крупно

Шифокорлар бемор кўзига қараб яқинлашаётган ажални башорат қилишни ўрганди

521
Шифокорлар беморнинг кўзларини кузатиб, яқинлашиб келаётган ўлимини башорат қилишни ўрганиб олишди. Бу ҳақда ESC Heart Failure нашри тадқиқот натижаларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Олимлар юрак етишмовчилиги бўлган беморларда яқинлашаётган ўлим хавфининг янги индикаторни аниқладилар. ESC Heart Failure журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бунга кўз қорачиғи катталиги ишора бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, шифокорлар 870 кишидан иборат гуруҳни кузатдилар, улар кейинчалик кўз қорачиғи катта ва кичик бўлган беморларга бўлинди. Бу одамлар кейинчалик икки йил давомида кузатилди.

Маълум бўлишича, кўз қорачиғи кичиклашган бўлган, юрак етишмовчилиги билан оғриганларда ўлим ҳолати кўз қорачиғи каттароқ бўлганларга қараганда икки баравар кўпроқ бўлган. Бундан ташқари, уларнинг касалхонага такрорий ётқизилиши эҳтимоли деярли 50 фоиз бўлган, кўз қорачиғи каттароқ бўлган беморларнинг эса фақат 28 фоизи қайта ётқизилган.

"Кузатишлар шуни кўрсатдики, кўз қорачиғининг майдонини ўлчаш юрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг ҳолатини баҳолаш учун янги ноинвазив усул бўлиши мумкин", - дейилади олимларнинг хулосаларида.

Шифокорлар эслатишича, эндиликда кўз қорачиғини текшириш Альцгеймер, Паркинсон касаллиги, қандли диабет ва бошқа касалликлари бор беморларнинг ҳолатини ташхислашда аллақачон фаол қўлланилмоқда. Таъкидланишича, соғлиқ учун хавфни аниқлашнинг ишончли ноинвазив усулларини излаш шифокорлар учун энг муҳим вазифалардан биридир.

521