Банкомат архив сурат

ШҲТнинг "ёшлар пластик картаси" 2017 йилда ишга тушади

416
Лойиҳа уч унсурни: интернет-портал, мобил илова ва пластик картани ўз ичига олади

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. ШҲТнинг "ёшлар картаси" 2017 йилда амалга киритилиши режалаштирилган, деди Россия давлат думаси иқтисодий сиёсат бўйича раиси ўринбосари, ШҲТ ёшлар кенгаши раиси Денис Кравченко.

"Лойиҳа кенг имкониятларга эга бўлиб, давлатлараро миқёсдаги миллий инновацион маҳсулот мақомига даъвогарлик қилади", — деди Кравченко Москвада бўлиб ўтган давра столида.

"Жаҳон молиявий-иқтисодий иқлими билан боғлиқ мураккабликларга қарамасдан, биз ШҲТ “ёшлар картаси”ни амалга киритиш йўлида ҳаракат олиб бормоқдамиз. Бизнингча, бу ёшларнинг ШҲТ маконида эркин ҳаракатланишларини таъминлайдиган муҳим лойиҳадир", — деди у.

Унинг айтишича, лойиҳа уч унсурни: интернет-портал, мобил илова ва пластик картани ўз ичига олади.

2001 йилда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2015 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни ишга тушган. Арманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор мамлакатлар ҳисобланади.

416

Ўзбекистонда коронавирус: 27 ноябрь асосий хабарлари

171
(Янгиланган 19:42 27.11.2020)
Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 513 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

27 ноябрь coaт 19:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 513 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикаси 3 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 47 нафар, Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 780 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 126 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 607 киши пандемия қурбони бўлди.

“Спутник V” вакцинаси

Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 2020 йил охиригача ушбу препарат республикада қўлланилиши эҳтимолдан йироқ, деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили.

“Бу масала ҳали кўриб чиқилмоқда, эҳтимол йил охиригача амалга ошмаса керак. Техник жиҳатдан имконсиз, вақт қолмади", - деди агентлик вакили.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 61,0 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 39,0 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,9 млн), Ҳиндистонда (9,3 млн), Бразилияда (6,2 млн).

 

171
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Первая в мире вакцина от коронавируса

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси қачон пайдо бўлади?

318
(Янгиланган 19:31 27.11.2020)
Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 2020 йил охиригача ушбу препарат республикада қўлланилиши эҳтимолдан йироқ, деди жума куни мамлакат Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили РИА Новости’га.

Сентябр ойида Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси Ўзбекистон фармацевтика компанияси Laxisam билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонга 35 миллион дозагача “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида келишиб олганини эълон қилди.

Кейинчалик, Laxisam вакили РИА Новости’га республиканинг назорат қилувчи органлари билан ишлар олиб борилаётганига аниқлик киритди. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 минг доза “Спутник V” препаратига буюртма берганини маълум қилди.

“Бу масала ҳали кўриб чиқилмоқда, эҳтимол йил охиригача амалга ошмаса керак. Техник жиҳатдан имконсиз, вақт қолмади", - деди агентлик вакили.

РИА Новости суҳбатдоши таъкидлашича, Ўзбекистонда Россия вакциналарини қўллаш масаласи икки томонлама кўриб чиқилмоқда. "Музокаралар олиб борилмоқда, “тўп” Россия томонида", - деб қўшимча қилди у.

Бундан илгарироқ, агентлик директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йил июнгача республика аҳолисининг 60 фоизигача COVID-19'га қарши эмлашни режалаштираётганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роспотребнадзор ўз веб-сайтида Ўзбекистон “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 вакцинасини қўшма синовларга қизиқиш билдирганлигини хабар қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони Хитой Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical вакцинасини синовларининг учинчи, якуний босқичини ўтказишни режалаштирган.

318
Теглар:
Ўзбекистон, Спутник V, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Қозоғистонлик 20 ёшли Имонбек Грэмми мукофотига номзод бўлди - видео

0
(Янгиланган 21:51 27.11.2020)
Америкача орзу Қозоғистонда ушалди - 20 ёшли темирйўлчи бир зумда дунёга машҳур DJга айланди. Яқинда уни Грэмми мукофотига номзод қилишди.

Қозоғистонлик 20 ёшли Имонбек Зейкенов бир зумда дунёга машҳур DJга айланди десак хато бўлмайди. Унинг америкалик рэпер Saint Jhn.нинг Roses қўшиғига яратган ремиксини дунё топ-чартларига чиқди. Сиз бу қўшиқни албатта эшитгансиз.

2020 йил давомида ушбу қўшиқ Америка ва Европанинг топ 10талигида ва Shazamда узоқ вақт давомида бўлди. Кейинроқ Уoutubeда томоша қилинишлар сони 120 миллиондан ошиб кетди. Spotifyда эса Имонбекнинг ремикси 1 миллиарддан ортиқ маротаба эшитилган. 

Бугун эса уни Аску шаҳрида яшовчи 20-ёшли темирйўлчи 2021 йилнинг энг яхши ремикс яратувчиси сифатида Американинг нуфузли "Грэмми-2021" мукофотига лойиқ деб топишди. Имонбек энди нафатқат ўз ватанида балким бутун дунёга машҳур бўлди. 

Saint Jhn.нинг қўшиғининг оригинали мана бу ерда.

 

0