Ислом Каримов, архив сурат

Лола Каримова Ислом Каримов номидаги фондга асос солди

632
(Янгиланган 12:19 18.11.2016)
Жамғарманинг асосий мақсади - Ўзбекистон тарихий, маданий ва адабий меросини мамлакат ичида ва ундан четда оммалаштиришдан иборат

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг қизи Лола Каримова-Тиллаева, марҳумнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия фондини таъсис этдилар, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Лола Каримова бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида айтиб ўтган.

"Юртимизнинг Биринчи Президенти оламдан ўтганларига икки ярим ой бўлди. Отамнинг хотиралари ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солдик. Фонд ўз олдига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейни ташкил қилиш ва Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси тўғрисида мақола ва асарлар нашр этишни мақсад қилиб олган.

Фонднинг бирламчи вазифаларидан бири мамлакатимиз ҳамда ҳорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборатдир.

Ислом Каримов Фонди томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу дастурлар доирасида Ислом Каримов Фонди истеъдодли ёшларга мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг энг илғор олий ўқув юртларида таълим олишлари учун грантлар тақдим этади. Мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида Фонд томонидан илмий тадқиқот дастурларига ҳам грантлар ажратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ислом Каримов Фонди ўз фаолиятида ўзбек тилини ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Фонд томонидан ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун грантлар берилади.

Она юртимизнинг анъаналари, адабиёти ҳамда халқимизинг бой маданий меросининг бошқа жабҳаларига тегишли адабиётлар нашр этмоқлик ҳам Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади.
Ислом Каримов Фонди халқимизнинг авлоддан авлодга, асрлар оша ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва қўллаб қувватлашни кўзда тутган лойиҳаларни ҳам амалга оширади.

Ўзбек замонавий тасвирий санъат мактабини тараққий эттириш мақсадида Ислом Каримов Фонди ўзбек санъат усталари томонидан яратилган энг яхши асарлар коллекциясини тўплашни ҳамда машҳур рассомлар ва истъедодли ёш санъаткорларнинг кўргазмаларини ташкил этишни ўз бирламчи вазифаларидан бири қилиб белгилаган.

Ислом Каримов Фонди мана 14 йилдан буён ота-она қарамоғисиз қолган ва ногирон болалар ва ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келаётган “Сен ёлғиз эмассан” жамоатчилик болалар фонди билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ислом Каримов Фонди юртимизда истиқомат қилувчи кўпгина инсонларга ўз салоҳиятини амалга оширишда ёрдам бериб, она Ўзбекистонимизнинг маданий ва марифий ривожига ўз салмоқли ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан.
Мен меҳрибон Аллоҳдан отамнинг охиратларини обод қилишини ва бошлаган хайрли ишларимизда бизга мададкор бўлишини сўрайман", — деб қайд этган Лола Каримова.

632
Вид на поселок Солнце находящийся недалеко от Паркента

Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди

0
Паркент туманида карантин чоралари кучайтирилиб, шаҳарга кириш чиқиш ва шаҳар ичида ҳаракатланиш чекланди.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Тошкент вилоятининг Паркент туманига кириш ва чиқиш, туман ичида ҳаркатланиш чекланди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

"Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чора сифатида, Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бугунги кунгача туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан муҳим ишлар амалга оширилмоқда", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, Паркент туман марказига олиб кирадиган кўчаларда ортиқча автомобиль ҳаракатини чеклаш ва аҳолини мақсадсиз кўчага чиқишини олди олинмоқда. Ушбу ишларни ташкил этишда туманда бўлиб турган ҳарбийлар ёрдам бермоқда.

"Бугун Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов томонидан блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар рағбатлантирилди", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Самарқанд шаҳрида карантин чоралари кучайтирилиб шаҳарга кириш-чиқиш ва шаҳар ичида ҳаракатланиш чекланган эди. 

0

Қорақалпоғистон ва Тошкент вилояти чегара божхона пости ходимида коронавирус аниқланди

88
Сўнгги соатларда Ўзбекистонда 16 кишида коронавирус тасдиқланди. Жумладан, икки нафар чегара божхона пости ходимларида, икки нафар украиналик ҳайдовчида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ яна 16 янги ҳолат қайд этилди.

“2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 таси Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. Улардан 3 таси хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 таси чегара божхона пости ходимида аниқланган.

5 таси эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 таси эса аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, яна 1 та ҳолат Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.

Айни пайтда мамлакатда 2565 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 602 нафар бемор даволанмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.

88
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси