Йўловчилар, архив сурат

Ўзбекистонда 19 ноябрдан қуруқ ва совуқ ҳаво кузатилади

332
(Янгиланган 15:01 18.11.2016)
"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 19 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. 19 ноябрдан Ўзбекистонда қуруқ ва совуқ ҳаво кузатилади, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри.

Маълумотларга кўра, 19 ноябрдан 21 ноябрга қадар мамлакат бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилади. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрга етади.

21 ноябрь куни ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича кечаси −2…−7 даражагача, кундузи эса −2…+3 гача тушиб кетади.

Шимолий ҳудудларда эса ҳаво даражаси кечаси −13…−18 гача, кундузи −3…−8 даражагача пасаяди.

Қуруқ ва совуқ ҳаво 27 ноябрга қадар давом этиши кутилмоқда.

 

332