Мактаб олдидаги юк машинаси

"Рус рулеткаси": Тошкентликлар Осиё кўчасидаги ҳолатдан ташвишда

1433
(Янгиланган 16:19 18.11.2016)
Уч йилдан ошдики, 142-мактаб жойлашган ушбу кўчадан тинмасдан юк машиналари қатнайди

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон таҳририятига Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёвнинг эътиборини Тошкентдаги Осиё (собиқ Муртазоев) кўчасидаги ҳолатга қаратиш илтимос қилинган мактуб келди.

Уч йилдан ошдики, 142-мактаб жойлашган ушбу кўчадан тинмасдан юк машиналари қатнайди.

Машины с грузом около школы
Стрингер
Мактаб яқинидаги юк машинаси

"Бизга 142-мактаб яқинидан улкан фуралар қатновини чеклаш учун ёрдам зарур. Аксарият ота-оналар фарзандларини ҳар доим ҳам мактабгача ўзлари олиб бориб қўя олмасликларини яхши тушунишади. Айтганча, кўчадаги пиёдалар кесиб ўтадиган йўлак ҳам юк машиналаринин оғирлигидан эгри-бугри ҳолатга келиб қолган. Ҳаттоки катта кишилар ҳам йўлдан ўтаётиб қоқилганликларига гувоҳ бўлдик. Яқинда йўлнинг ўртасида дафтар-ручкалар сочилиб ётганини кўрдик. Ўқувчи бола бу қўрқинчли йўлни кесиб ўта олган, дафтар-ручкалар эса унинг рюкзагидан тушиб қолган холос, деб умид қиламиз…", — деб ёзилади мактубда.

Машины с грузом около школы
Стрингер
Мактаб яқинидаги юк машинаси

Хавотирланаётган ота-оналарнинг сўзларига кўра, улар турли идораларга бир неча бор мурожаат қилишган, лекин бу мурожаатлардан ҳеч қандай наф бўлмаган. Юк машиналари ҳар куни Кичик ҳалқа йўлидан бурилади ва иккита мактаб, болалар боғчалари, 15-шаҳар касалхонаси ёнидан қатнаб авария ҳолатларини келтириб чиқаради.

"Фуралар мактаблар яқинида кўпинча тўхташмайди… Йўл қия бўлиб, фуралар ундан ўтиш учун катта тезликда юришади. Ўғлим 142-мактабда ўқийди ва дарсдан кейин мана шу қўрқинчли йўлдан ўтиб уйга қайтади. Нафақат мен, балки барча ота-оналар ДАН эътиборини мана шунга қаратишга бир неча марта уринди. Лекин натижаси бўлмади. Болалар бу йўлни "рус рулеткаси",  деб аташади", — дея қўшимча қилинади мактубда.

Уларнинг айтишларича, бу масала бир неча бор мактаб директори ва касалхона раҳбариятига олиб чиқилган, аммо ҳамма лавозимидан ажралишдан чўчиб, индамасликни маъқул кўради. Ташвишга тушган ота-оналар бутун республика бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш учун Шавкат Мирзиёевдан миннатдор эканликларини билдиришган.

Машины с грузом около школы
Стрингер
Мактаб яқинидаги юк машинаси
1433