"Жимлик куни" якуний қарорга келиш имкониятини беради

© AFP / Max VetrovОвоз бериш бюллетенлари
Овоз бериш бюллетенлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Профессор Ильяс Тультеевнинг фикрича, овоз бериш жараёни ҳали давом этаётган пайтда ҳам сўровнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши жамоатчилик фикри ва сайлов натижаларига таъсир кўрсатади

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистонда сайлов давомида экзитполларни (сайлов участкаларида сўровнома ўтказиш) тақиқлаш сайловчиларга ўз мустақил қарашларини шакллантириш имконини беради, деди Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Ильяс Тультеев, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Ўзбекистонда сайлов кампанияси пайтида жамоатчилик фикри сўрови натижаларини эълон қилиш тартибининг чегаралангани сайловчига ўз мустақил фикрини шакллантириш имконини беради. Сиёсий партиялар, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг сайлов жараёнини кузатишлари орқали мазкур чеклов ўзини оқлайди", — деди Тультеев Ўзбекистон МСКда бўлиб ўтган семинар давомида.

Тультеев  амалиётда овоз бериш жараёни ҳали давом этаётган пайтда ҳам сўровнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши жамоатчилик фикрига муайян таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди.

"Шубҳасиз, бу жамоатчилик фикрига муайян таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Шунинг учун ҳам сўнгги пайтларда сайлов натижаларига ноқонуний таъсир кўрсатишнинг бундай амалиётини танқид қилиш тобора кучайиб бораётгани тасодиф эмас", — деди юрист.

Интерконтиненталь Ташкент меҳмонхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов олдидан ОАВлар учун пресс-клуб ташкил қилинди

Ўзбекистонда 2012 йилда сайлов қонунчилигига овоз бериш кунига қадар қолган 5 кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланиши, кузатувчиларга сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш ман этилиши тўғрисида ўзгартишлар киритилган.

Мазкур қонун талабларининг бузилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 15 баробаридан 20 баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди. Шунга кўра, жорий йилнинг 3—4 декабр кунлари сайловолди ташвиқоти тақиқланади.

Сайлов плакати - Sputnik Ўзбекистон
Сайловолди ташвиқотида ОАВга қўйиладиган талаблар айтиб ўтилди

"Жимлик куни" сайловчиларга қайси номзодга мойиллигини мустақил аниқлаб олиш имконини беради. Бунда у сайловолди ташвиқотидан холи равишда босиқлик билан у ёки бу номзод учун овоз бериш мақсадида онгли қарор қабул қилади.

3 декабр кириб келиши билан сайловолди ташвиқоти даври тугайди. Шу кундан эътиборан овоз бериш якунлангунига қадар оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти тақиқланади, бошқа турдаги сайловолди ташвиқотини олиб боришга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликка биноан, "жимлик куни"гача номзодларга овоз беришга чақирадиган ташвиқот материаллари олиб ташланиши керак. Қонунда белгиланган тартибда жойлаштирилган босма ташвиқот материаллари — варақалар, плакатлар ва бошқалар жамоат гавжум бўладиган жойларда сақланмаслиги лозим. Бинолар, иншоотлар, ташқи реклама воситалари ва бошқа жойларга жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари участка сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари томонидан олиб ташланади. Сайловолди ташвиқоти материалларини олиб ташлаш овоз бериш бошланишидан икки кун аввал соат 20:00да бошланади ва овоз бериш кунига бир кун қолганида соат 06:00да якунланади. Шундан келиб чиқиб, сайловга бир кун қолганда ҳеч бир жамоат жойида ташвиқот материали бўлмаслиги лозим.

"Жимлик куни"да рухсат бериладиган ягона ташвиқот тадбири сайловчиларни овоз беришга чорлашдир.

Янгиликлар лентаси
0