ЎзЛиДеП партияси штаби

ЎзЛиДеП: Мирзиёевга ҳаттоки АҚШ ва Россиядан ҳам мурожаатлар бўлди

2018
(Янгиланган 20:26 02.12.2016)
Туманлар аҳлидан тушган асосий саволлар йўллар ҳолати, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш ва пенсия таъминоти соҳасида бўлди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда сайлов кампанияси қандай ўтказилгани ҳақида сўзлаб берди: асосий эътибор Шавкат Мирзиёвнинг вилоятларга сафарига қаратилди.

"Учрашувлар селектор йиғилишлари шаклида ўтказилди. Масалан, номзод Самарқандга боради, туманлардаги аҳоли эса видеоалоқа орқали ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиши мумкин бўлади", — дейди Шоумаров.

Туманлар аҳлидан тушган асосий саволлар йўллар ҳолати, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш ва пенсия таъминоти соҳасида бўлди.

"Ҳаттоки Россия ва АҚШ фуқаролари ҳам мурожаат йўллашди. Дарвоқе, уларнинг аксарияти номзодга ўз тилакларини билдиришди", — деди Шоумаров.

Унинг айтишича, мамлакат бўйича ЎзЛиДеПнинг 10 минг сайлов штаби бўлади.

"Штабдан брифинглар бўйича маълумот мунтазам келиб туради. Овоз бериш якунлари бўйича номзод ҳам брифинг ўтказади. Бу аниқроғи, душанба куни бўлади. Биз сайловчилар иштироки юқори даражада бўлишини кутмоқдамиз, чунки ҳозирда сайловга қизиқиш жуда кучли, сайловчилар фаол овоз беришмоқда. Миллионга яқин ташвиқот материаллари жамоат транспорти, ҳудудларда, ҳокимиятлар ҳамда партияларнинг ҳудудий бўлимлари орқали тарқатилди", — деди у.

Штаб партии УзЛиДеп
Sputnik / Стрингер
ЎзЛиДеП партияси штаби

Эслатиб ўтамиз, Президент сайловида давлат раҳбарлигига Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев номзоди кўрсатилган.

2018
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июль асосий хабарлари

249
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 127 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

Айни пайтда 3137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 16 нафари – оғир, 230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.

Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ коронавирус тести ўтказилди. 65 мингдан ортиқ фуқаро тиббий назоратда.

28-ўлим

Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

ЕИ ҳимоя воситалари

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига COVID-19 коронавирусига қарши шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Ҳарбийлар 830 дона махсус ҳимоя кийими, минг дона антисептик ва 15 минг дона ниқоб олдилар.

Мигрантларга ёрдам

Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди. Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,9 миллиондан ошди, 526 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,7 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (660 минг).

249
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Абдулманап Нурмагомедов

Москвада Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

470
(Янгиланган 17:38 03.07.2020)
Москвада россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси – Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Москвада UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси – Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

"Дўстлар, менга Абдулманноп Нурмагомедов дунёни тарк этгани ҳақида қайғули хабар етиб келди. Чечен халқи номидан Абдулманноп Магомедовичнинг оиласига ҳамдардлик билдираман", - деб ёзган Қодиров.

Сўнгги ҳафталарда Нурмагомедовнинг отаси оғир аҳволда Москва шифохоналаридан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилганди.

Май ойи бошида Абдулманноп Нурмагомедов Махачкаладан Москва касалхонасига ётқизиш учун махсус бортда олиб келингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Абдулманноп Нурмагомедов коронавирус тестидан ўтган, аммо таҳлил натижалари оммага эълон қилинмаганди.

14 май куни эса Абдулманноп Нурмагомедов инсультни бошдан кечиргани ва кома ҳолатига тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Абдулманноп Нурмагомедов 57 ёшда эди. У Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва нафақат ўғли, балки бир қатор машҳур россиялик UFC жангчилари билан ишлаган.

470
Эльмира Баситханова

Баситханова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

19
(Янгиланган 22:40 03.07.2020)
Баситханова Ўзбекистон президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Эльмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар берди ССВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди.

Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

19